1

Пекинда қора тутунга қарши курашиш йўлини топишди

ДУНЁ 28.11.2013, 18:05
Пекинда қора тутунга қарши курашиш йўлини топишди
Пекин маъмурияти шаҳарда қора тутунга қарши курашиш кампанияси доирасида қовурилган гўшт тайёрловчи 500 дан ортиқ кўча палаткаларини йўқ қилди.

Ижтимоий ва экологик масалалар бўйича институт директори Ма Цзюннинг “Guardian” нашрида келтирилган сўзларига кўра, шаҳарликлар кўчадаги манқаллардан келаётган ҳид ва тутундан кўп марта шикоят қилган. Аммо экологнинг қайд этишича, ҳавонинг ифлосланишига қарши курашиш учун автомашиналар учун ёнилғилар сифатини яхшилаш ва юк машиналари томонидан ҳавога ташланадиган газлар устидан назорат ўрнатилиши ҳам керак. 

Пекинда ҳавонинг ифлосланиши мунтазам равишда кескин даражага етмоқда. Октябрь ойида пойтахт маъмурияти ҳаво сифати ёмонлашган пайтда йўллардаги машиналар сонини икки
бараварга қисқартириши ҳақида эълон қилганди. Унга кўра, жуфт кунлари шаҳар кўчаларига рўйхат рақами фақат жуфт рақамга тугайдиган автомобиллар чиқиши, тоқ кунлари эса тоқ рақамли машиналар чиқиши рухсат этилади. Бундан ташқари, ҳаво сифатини яхшилаш мақсадида Пекин маъмурияти шу йил январь ойида қурилишлардаги ишларни тўхтатиб, корхоналардаги ишлаб чиқаришни қисқартириш ҳақида қарор чиқарган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1