1

ТОШКЕНТДА АЙРИМ ЙЎНАЛИШЛИ ТАКСИЛАР ҲАРАКАТИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИЛДИ (РЎЙХАТ)

ЖАМИЯТ 26.09.2017, 11:40
Теглар: Тошкент
ТОШКЕНТДА АЙРИМ ЙЎНАЛИШЛИ ТАКСИЛАР ҲАРАКАТИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИЛДИ (РЎЙХАТ)

Аҳолининг мурожаатларини инобатга олган ҳолда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти сентябрь ойида пойтахтда қатновни амалга оширадиган йўналишли таксиларнинг ҳаракатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритди.

Жумладан, аҳоли мурожаатлари асосида айрим мавжуд йўналишлар ҳаракати қайта тикланди, айримлари узайтирилди, яна айримларининг қатнов жадваллари сони оширилди.

Шунингдек аҳолидан келиб тушган таклифлар асосида янги йўналишлар ҳаракати ташкил этилди.

Хусусан, “Қорасув 6-мавзеси – Қўйлиқ М4 АШБ” йўналишида қатновчи 79М йўналишли такси ҳаракати қайта тикланди.

“Чорсу метроси АШБ – Чилонзор буюм бозори АШБ” оралиғида қатновчи йўналишли такси ҳаракати Лутфий кўчасидан Муқимий, Нурафшон, Беруний, Сақичмон, Зарқайнар кўчалари орқали “Чорсу метроси” АШБгача узайтирилди.

“ТТЗ АШБ – Чилонзор буюм бозори АШБ”га қатновчи 18И ҳаракати йўловчилар ташиш узлуксизлигини таъминлаш ва хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида, йўналишдаги жадваллар сони 12 тадан 15 тага оширилди.

“Янгиобод мавзеси АШБ – Юнусобод 19-даҳаси АШБ” оралиғида қатновчи 152А ҳаракати аҳоли мурожаатлари асосида йўналишнинг қайтиш йўналишидаги ҳаракати Оққўрғон кўчасидан Мустақиллик, Паркент кўчалари орқали кейинги ҳаракати ўз йўналишини давом эттирган ҳолда ўзгартирилди.

“Бинокор қўрғони – Дўстлик метроси АШБ” оралиғида қатновчи 183М йўналишининг тўғри йўналишдаги ҳаракати Иззат, Бешариқ кўчалари, “Авиасозлар бозори” бекати, Бешариқ, Иззат кўчалари орқали; қайтиш йўналишидаги ҳаракати Иззат, Бешариқ, Авиасозлар, Ҳосият, Иззат кўчалари орқали кейинги ҳаракати ўз йўналишини давом эттирган ҳолда ўзгартирилди.

“Авиасозлар АШБ – Қушбеги мавзеси”нинг ҳаракати 162М йўналиш таксисининг қайтиш йўналишидаги ҳаракати “Қушбеги мавзеси” бекатидан Усмон Носир-2, Шота Руставели, Бобур кўчалари орқали кейинги ҳаракати ўз йўналишини давом эттирган ҳолда ўзгартирилди.

Аҳолидан келиб тушаётган таклифлар асосида 2017 йил сентябр ойида янги ташкил қилинган йўналишли таксилар рўйхати қуйидагилар:

Аҳолидан келиб тушаётган таклифлар асосида “Авиасозлар АШБ – Чилонзор буюм бозори АШБ” оралиғида 32М янги йўналиш ҳаракати ташкил этилди. Мазкур йўналиш Тошкент шаҳар Яшнобод, Миробод ва Сергели туманлари аҳолисидан келиб тушган таклифлар асосида ташкил қилинган.

Юнусобод ва Яшнобод туманлари аҳолисидан келиб тушган таклифлар асосида 35М “Авиасозлар АШБ – Юнусобод 9-даҳаси АШБ” оралиғида қатновчи янги йўналиш такси ҳаракати йўлга қўйилди.

Шарҳлар

Тошкентда ижара нархлари пасайди(ми?)

22.04.2024, 15:52

Тошкент шаҳрида ижара нархлари пасайишда давом этмоқда. Бу ҳақда Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари маълум қилди. 2024 йил март ойида февралга нисбатан пойтахтда ўртача таъмирланган хонадонлар ижара...
Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Тошкентда подъездда қизга тегажоғлик қилган йигит ушланди (видео)

06.09.2023, 10:12

Кеча, 4 сентябрь куни Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида номаълум шахс подъездга кириб кетаётган қизга ҳужум қилгани ҳақида хабар қилинган эди. Айни пайтда Тошкент шаҳар ИИБ...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1