Тошкентнинг Чилонзор тумани ҳокими Даврон Ҳидоятов ижтимоий орқали ташаббус билан чиқди.
Ҳокимият раҳбари Facеbookдаги 170 минг аъзоси бўлган "Потребитель.уз" гуруҳи орқали "Чиланзор" гуруҳини ташкил этиб, туман аҳолисини қандай муаммолар қийнаётгани билан қизиқди?
Ушбу пост остига чилонзорликлар йўлларнинг аҳволи, ХУЖМШ фаолияти, яшаш жойларини ободонлаштириш, болалар майдончалари каби мавзуларни илгари суришди.
Тармоқ фойдаланувчиларининг қайд этишларича, ушбу ташаббуснинг илк натижалари ҳам кўринган. Айрим муаммолар юзасидан туман ҳокими ўринбосари жойларга чиққан ҳолда ҳолатни ўрганган.
Бундан ташқари, Даврон Ҳидоятов "Чилонзор" гуруҳига ўзининг мурожаатини ҳам ёзиб қолдирган ҳамда туман аҳолисига амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумот беришни ваъда қилган.
"Йўл, болалар майдончалари, ХУЖМШ фаолияти, кўкаламзорлаштириш, чиқинди олиб чиқиш ва бошқа шу каби масалалар бизнинг доимий эътиборимизда – бизда бу борада келгуси 2 йилга аниқ режалар мавжуд – ҳаммангиз тез орада илк натижаларни кўришингиз мумкин. Ҳар бирингиз Чилонзор туманида яшаш шароитини яхшилаш учун ҳар томонлама қўллаб-қувватлашингизга ишонамиз. Ҳокимиятнинг 18 нафар ходими билан барча масалалрни бирданига қамраб олиш бироз мушкул, шу сабабли ҳар бирингиздан фаоллик ва кўмак кутиб қоламиз", - дейди туман ҳокими.
Ушбу ташаббус тармоқ фойдаланувчилари томонидан илиқ кутиб олинди ва бошқа туман ҳокимларидан ҳам бу борада ўз ташаббуслари билан чиқишликлари ишонч билдиришди.
Айтиш жоизки, аввалроқ Мирзо-Улуғбек туман ҳокими Шерзод Қудбиев Facebook’да ҳокимият саҳифасини ташкил қилганди. Бу ерда туманда амалга оширилаётган турли тадбирлар ёритиб борилади.
30.06.2022, 11:24
Ўтган йилнинг ноябрь ойида ижтимоий тармоқларда "Шаҳар бедарвозами? Ким бўлди булар бемалол ўзгаларни жонига таҳдид қилишмоқда" деб номланган видео тарқалган эди. Унга кўра, 2021 йилнинг 31 октябрь...24.06.2022, 22:27
Тошкент шаҳрида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишга қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Тошкент шаҳар ҳокими қарори имзоланди. Унга кўра, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш, беморларга малакали тиббий ёрдам...21.06.2022, 11:44
Тожикистон пойтахти Душунбе шаҳридан Тошкентга поезд келмоқда. Бу ҳақда УзА хабар қилди. Маълум қилинишича, поезд бугун, 21 июнь куни соат 13.43 да Тошкент вокзалига етиб келиши...04.06.2022, 09:54
Тошкент шаҳар ҳокимлиги фуқаролардан дарахтлар атрофи зич қилиб бетонлангани ёки асфальт ётқизилаётганини кўрганда Халқ Назорати хизматига хабар беришларини сўрамоқда. "Афсуски, кўпинча дарахтларга масъулиятсиз муносабат учрайди -...