Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлиги хабар беришича, 26 сентябрь куни Cаудия Арабистони қироли Салмон бин Абдул Азиз Ал Сауд қироллик аёлларига тарихда биринчи марта машина бошқариш ҳуқуқини берувчи фармонни имзолади.
Саудия Арабистонида кўплаб соҳаларда аёллар ҳуқуқлари чекланган. Жумладан, хотин-қизхғларнинг кўчада ёлғиз юришлари, эркак вакилларининг рухсатисиз ишга жойлашишлари мумкин эмас. Аёлларнинг автоулов ҳайдаши таъқиқланган ягона мамлакат ҳам Саудия Арабистони эди. Аёлларни у ёқ-бу ёққа олиб боришга мажбур бўлаётган эркакларнинг вақтини тежаш учун аёлларга машина бошқариш ҳуқуқини тақдим этиш ҳақфидаги фикрларнинг пайдо бўлгани ортидан чиқарилган қарор мамлакатда аёлларнинг ҳуқуқларини кенгаётганидан далолат бермоқда.






