1

​ПРЕЗИДЕНТ ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ҚОЗОҒИСТОН ПАРЛАМЕНТИ СЕНАТИ РАИСИ КАСИМ-ЖОМАРТ ТОКАЕВНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ

ЖАМИЯТ 28.09.2017, 09:12
Теглар: Ўзбекистон, Қозоғистон, Шавкат Мирзиёев
​ПРЕЗИДЕНТ ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ҚОЗОҒИСТОН ПАРЛАМЕНТИ СЕНАТИ РАИСИ КАСИМ-ЖОМАРТ ТОКАЕВНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 27 сентябрь куни Қозоғистон Республикаси парламенти Сенати Раиси Касим-Жомарт Токаев бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Давлатимиз раҳбари меҳмонларни қутлар экан, Қозоғистон парламенти делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи ва Олий Мажлис палаталарида ўтказилган самарали музокаралар натижалари ўзаро алоқаларнинг мустаҳкамланиб бораётганидан далолат беришини алоҳида таъкидлади.

Ўзбекистон Президентининг жорий йил март ойида Қозоғистонга ва Қозоғистон Президентининг шу ойда Ўзбекистонга давлат ташрифлари, шунингдек, давлатларимиз раҳбарларининг мунтазамлик касб этган ва ишончга асосланган мулоқоти кенг кўламли Ўзбекистон –Қозоғистон муносабатларини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш ва уларни аниқ мазмун билан бойитишга хизмат қилгани қайд этилди.

Учрашувда парламентлараро ҳамкорлик, жумладан, халқаро ва минтақавий тузилмалар доирасидаги алоқаларни янада фаоллаштириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Олий даражадаги ташрифлар давомида эришилган икки томонлама келишувлар ва қабул қилинган қарорлар ижросини таъминлаш ҳамда ўзаро манфаатли шерикликка доир истиқболли лойиҳа ва дастурларни илгари суришда мамлакатларимиз парламентлари муҳим ўрин тутиши қайд этилди.

Дўстлик ва ҳамкорлик гуруҳлари ўртасида мунтазам учрашувлар ўтказиш, Ўзбекистон ва Қозоғистон парламентларининг тегишли қўмиталари ўртасида яқин амалий алоқалар ўрнатиш муҳимлиги таъкидланди.

Юқори мартабали меҳмон Президентимиз Шавкат Мирзиёевга самимий ва мазмунли учрашув учун миннатдорлик билдириб, Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоевнинг саломи ва эзгу тилакларини етказди.

Касим-Жомарт Токаев Қозоғистон Республикаси парламенти ўзаро дўстлик ва стратегик шериклик мунасабатларини янада мустаҳкамлаш йўлида Ўзбекистон билан фаол ва кенг кўламли ҳамкорликка тайёр эканини яна бир бор таъкидлади, деб ёзади ЎзА.

Шарҳлар

Ўзбекистонда йил охиригача 250-300 минг киши меҳнат миграциясидан қайтиши прогноз қилиняпти

10.05.2024, 15:14

Йиғилишда кун тартибидаги иккинчи масала – барча жойларда “Сайхунобод” тажрибасини жадаллаштириш муҳокама қилинди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.Бу борада бошланган ишлар натижасида апрель...
Ўзбекистонда охирги 3 ой ичида қанча автобус ишлаб чиқарилгани очиқланди

06.05.2024, 13:48

Ўзбекистонда охирги 3 ой ичида қанча автобус ишлаб чиқарилгани очиқланди. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди. Ўзбекистонда охирги 3 ой ичида қанча автобус ишлаб чиқарилгани очиқланди. Март...
Қозоғистондан 120 дан ортиқ хорижлик чиқариб юборилди

18.03.2024, 12:51

Қозоғистондан 120 дан ортиқ ноқонуний муҳожир чиқариб юборилди, деб хабар берди Polisia.kz.“Мигрант” тадбири давомида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари беш кун давомида 10 мингдан ортиқ миграция қонунчилиги...
Ўзбекистон Эронни мағлуб этиб, Осиё кубогига йўлланмани қўлга киритди (видео)

13.09.2023, 11:02

Осиё кубоги учун саралаш ўйинлари якунланди, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири. Маълум бўлишича, сўнгги 6 ўйинда рақиблари дарвозасига 25 та гол киритиб, 3 та гол  ўтказиб...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1