АсосийJamiyat

​ПРЕЗИДЕНТ ФАРМОНИ БИЛАН БИР ГУРУҲ ЎҚИТУВЧИ ВА МУРАББИЙЛАР МУКОФОТЛАНДИ

'​ПРЕЗИДЕНТ ФАРМОНИ БИЛАН БИР ГУРУҲ ЎҚИТУВЧИ ВА МУРАББИЙЛАР МУКОФОТЛАНДИ'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида фармон имзолади.

Мазкур фармон билан 99 нафар соҳа мутахассилари мукофотланди. Ҳужжат матни ва мукофотланганлар рўйхати ЎзАда келтирилган.

Уларга «Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси», «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган халқ таълими ходими», «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси»,«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози» унвонлари, «Фидокорона хизматлари учун», «Меҳнат шуҳрати», II даражали «Соғлом авлод учун», «Дўстлик» орденлари ҳамда «Шуҳрат» медали мукофотлари берилди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар