Пойтахтимизда қурилиш ва ободонлаштириш ишлари жадал суратларда давом этмоқда. Янги уйлар, кўприклар, кўчалар, савдо ва ишлаб чиқариш муассасалари қад кўтармоқда. Ана шундай бунёдкорлик лойиҳаларидан бири аҳоли фойдаланишига топширилди.
29 сентябрь куни Миробод туманида қурилган ва реконструкция қилинган кўприк очилди. Унинг эни 30, узунлиги 346 метр бўлган қисми реконструкция қилинди. Эни 22, узунлиги 281 метр бўлган қисми янгидан қурилди. Бундан ташқари кўприкнинг икки томонида пиёдалар йўлакчаси қурилиб, тунги ёритгичлар ўрнатилди. Бу ишлар ҳайдовчи ва йўловчиларга катта қулайлик яратиш баробарида кўприкнинг ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш даражасини оширди. Кўприк остидан ўтувчи темир йўл атрофи ободонлаштирилди.







