АсосийJamiyat

​30 СЕНТЯБРЬ УЧУН ОБ-ҲАВО МАЪЛУМОТИ

'​30 СЕНТЯБРЬ УЧУН ОБ-ҲАВО МАЪЛУМОТИ'ning rasmi

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 30 сентябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-7, кундузи 18-20 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража илиқ, Устюртда 1-3 даражагача совуқ, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-7 даража илиқ, айрим жойларда 0 даражагача совуқ, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-8 даража илиқ, айрим жойларда 0 даражагача совуқ, кундузи 18-23 даража илиқ бўлади.

Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 7-12, кундузи 19-24 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-8, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади (ёмғир қорга айланиши мумкин). Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 1 даража совуқ, 4 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар