Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мактабгача таълим тизими бошқарувини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 30 сентябрдаги Фармонига мувофиқ Халқ таълими вазирлигининг мактабгача ёшдаги болаларнинг сифатли таълим-тарбиясини ташкил этиш ва уларни ҳар томонлама интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний ривожлантириш вазифалари янги тузилган Мактабгача таълим вазирлиги зиммасига юклатилди.
Вазирлик структурасига Қоралпоғистон Республикаси мактабгача таълим вазирлиги, Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармаси, шунингдек, вилоят бошқармалари ҳамда уларнинг туман ва шаҳарлардаги бўлинмалари киради.
Янги вазирликнинг асосий вазифалари сифатида мамлакатда ўзаро рақобатдош давлат ва нодавлат MTMлар тармоғини яратиш орқали болаларнинг мактабгача таълим муассасалари билан қамраб олиниш ҳажмини ошириш, шунингдек, амалиётга мактабгача таълим ва болаларни тарбиялашнинг муқобил воситаларини жорий этиш.
Замонавий технологиялар ва методлар ёрдамида раҳбарлар ва педагогик кадрларни қайта тайёрлаш, шунингдек, болаларга ғамхўрлик қилиш учун муносиб шароитлар яратиш кўзда тутилган.