Гули, Жамила, Гавҳаршодбегим, Офелия, Корделия каби бир қатор бош қаҳрамонлар роллари тилга олинганда драматик образларни қиёмига етказиб, катта жозиба билан ўйнайдиган, кенг қамровли актриса, Ўзбекистон халқ артисти Рихсихон ИБРОҲИМОВА ёдга тушади. "Даракчи" газетасининг "Кеча ва бугун" лойиҳаси орқали устоз санъаткор ортга назар ташлаб, умр ва ҳаёт йўлини ёдга олди...
БОЛАЛИК...

заводида ишчи эди. Оилада асли 10та фарзанд бўлганмиз, бироқ учта бош фарзандлар ёшлигида нобуд бўлишган. Қолган 4 қиз, 3 ўғилнинг тўртинчисиман. 2003 йилда укам Йўлдошхўжа ҳам кутилмаганда юрак хуружи туфайли вафот этди.

“КИНО КЎРАМАН ДЕБ, МЕДАЛДАН ҚУРУҚ ҚОЛГАНМАН”

“АСЛИДА АДАБИЁТ ЎҚИТУВЧИСИ БЎЛМОҚЧИ ЭДИМ”
— Касб танлашга келганда опамга эргашиб ҳозирги Ўзбекистон Миллий университетининг Филология факультетига ҳужжат топширганман. Учта
имтиҳондан ўтган ҳам эдим. Шундай кунларнинг бирида отам “Мактабда саҳналаштирилган спектаклларда бош ролларни ўйнаб юрардинг. Истасанг, А.Н.Островский номидаги театр ва рассомлик санъати институтининг актёрлик факультети бор экан”, деб тавсия қилди.

“АКАМ АКТРИСА БЎЛГАНИМДАН ҲАЛИГАЧА НОРОЗИ"
— Ўзбекистон халқ артисти Қудрат Хўжаев курс раҳбаримиз эди, актёрлик маҳоратидан дарс берарди. 1955 йил устоз санъаткор Олим Хўжаев
рафиқаси Шоҳида Мағзумова билан ҳозирги Ўзбек Миллий академик драма театрида “Паранжи сирлари”ни саҳналаштиришган ва менга Маҳмуда роли насиб қилган. Эпизод бўлса ҳам илк бор саҳнага чиққанимда, ўзимни йўқотиб қўйиб, қалтираганим ёдимда. 1957 йилда театрда Тошхўжа Хўжаев томонидан Комил Яшиннинг “Йўлчи юлдуз” драмаси саҳналаштирилди. Спектаклдаги бош роллардан бири — Гуласал менга топширилган. Шу ролим орқали назарга туша бошлаганман. Мазкур ролим учун 1957 йилда Москвада бўлиб ўтган Ёшлар фестивалининг совринига сазовор бўлганман. Шукр, бугунги кунгача катта-катта асарлардаги барча бош қаҳрамонларни ижро этиш насиб қилган бахтли актрисалардан бириман.
Телевидениеда илк бор жонли ижрода “Ваня тоға” спектакли билан экранга чиқ қанмиз. Кетма-кет телеспектаклларда иштирок этганман.

“УСТОЗ САНЪАТКОРЛАР БИЛАН ИШЛАШДАН ҲАЙИҚМАНГ!”
— Очиғи, авваллари хусусий фильмларни кўриб, жуда хафа бўлардим. Бугунги кунга келиб, фильмларимиз савияси анча ошди. Яқинда ёш ижодкорлар суратга олган қисқа метражли фильмларни кўриб, кўнглим тоғдек кўтарилди. Демак, ўзбек киносининг келажаги ишончли қўлларда.
Улар кино, бу — пул ишлаш манбаи эмас, балки долзарб мавзуларни катта экранга олиб чиқиб, маънавият учун хизмат қилиш кераклигини тушуниб етишган. Бироқ бугунги кун театрининг оғриқли нуқтаси — драматургия оқсагани. Ибрат кошонасида шунга яраша “юк”и бор асарлар саҳналаштирилиши керак. Маиший мавзуларга ўралашиб қолишнинг келажаги йўқ. Кўнгилдагидек асарлар йўқлиги боис мумтоз асарларни саҳналаштириш билан чекланяпмиз. Режиссёрлар борасида ҳам оқсаш бор. Тўғри, институтни тамомлаб ишга келган умидли режиссёрлар йўқ
эмас. Бироқ улар театримизнинг мавқеини янада кўтара оладиган даражада тажрибали, дея олмайман. Театр, бу — “лаборатория”.

дея чўчиманг, аксинча журъат сабаб ишингизга нисбатан масъулият билан ёндашиш юқори бўлади. Тажрибали кино режиссёрларидан Иброҳим
Расулов, Ҳилол Насимов, Зулфиқор Мусоқовнинг ижодини ҳурмат қиламан. Истеъдоди, тажрибаси юқори актёрларимиз талайгина, лекин
уларни “юк”и бор асарда банд қиладиган режиссёр кам. Шу сабаб актёрлар майда роллар билан банд бўлиб қолишяпти.

“ТУРМУШ ЎРТОҒИМ БИЛАН ТАНИШУВИМИЗ ТАСОДИФИЙ ЭМАС”
— Турмуш ўртоғим санъатдан йироқ инсон эмас. Театримизнинг қурилишида иштирок этган, кейинчалик муҳандис сифатида ишда олиб қолишган экан. Ҳар куни гримхонамда овқат пайдо бўлиб қоларди. Бир куни идишни олгани кириб қолди. Шунда кимлигини сўраб, танишиб қолганмиз. Кунларнинг бирида “Уйингизга кузатиб қўяй”, деган.


ФАКТ:
►19771977 йил Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист” “унвонига эга бўлган.
►19791979 йилда “Ўзбекистон халқ артисти” унвони берилган.
►19971997 йил “Меҳнат шуҳрати” орденига сазовор бўлган.
►20012001 йил “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан тақ дирланган.
►Рихси Иброҳимова фаол жамоатчи. У 1960-701960-70-йилларда Халқ депутатлари туман кенгаши депутати бўлган. Театр ижодкорлари уюшмаси ва унинг бадиий кенгаши аъзоси, Касаба уюшмаси бошқарув кенгаши аъзоси, шаҳар хотин-қизлар, нуроний жамғармаси кенгашининг бюро аъзоси.
►Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатларини бартараф этишда маданий хизматлари билан қатнашган 1111 кишилик санъаткорлар орасида актриса ҳам бор эди. Қайтгач, нурлангани маълум бўлиб, 1987, 19911987, 1989, 1991 йиллар оғир жарроҳлик операцияларини бошдан кечирган.
Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА тайёрлади






