1

Швециялик фуқаро тиш оғриғи туфайли қамоқдан қочди

ДУНЁ 03.12.2013, 17:10
Швециялик фуқаро тиш оғриғи туфайли қамоқдан қочди
Швециянинг Венерсборг шаҳрида маҳаллий қамоқхона маҳбуси стоматолог ҳузурига бориш учун ахлоқ-тузатиш муассасасидан қочган.

Қамоқхона яхши қўриқланмагани боис эркак у ердан осонлик билан қочишга муваффақ бўлган. Бу ерда жинояти унчалик оғир бўлмаган маҳбуслар сақланади.

51 ёшли эркак тиши жуда оғриганини, бироқ қамоқхонадагилар унга ёрдам беришдан бош тортганини айтади. “Юзим шишиб кетди! Бошқа чидай олмасдим”, - дейди у.

Эркак шу яқинатрофдаги стоматология кабинетига боради ва у ерда унинг яллиғланган тишини
олиб ташлашади. Маҳбус шифокор ҳузуридан чиққанидан кейин полицияга бориб, қамоқхонадан қочганини маълум қилади, деб ёзади "Корресподент" нашри.

Ҳуқуқни муҳофазақилиш органларининг ходимлари уни яна ахлоқ-тузатиш муассасасига қайтарган. Қамоқхона вакиллари қочган маҳбусга ҳайфсан эълон қилиб, унинг қамоқ муддатини
яна бир кунга узайтирган. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1