1

​​ЖАСУРБЕК ИБРОҲИМОВ ИШИ БЎЙИЧА ГУВОҲЛАРНИНГ КЎРСАТМАЛАРИДА ТАФОВУТ ЮЗАГА КЕЛДИ

ЖАМИЯТ 04.10.2017, 13:17
Теглар: Суд
​​ЖАСУРБЕК ИБРОҲИМОВ ИШИ БЎЙИЧА ГУВОҲЛАРНИНГ КЎРСАТМАЛАРИДА ТАФОВУТ ЮЗАГА КЕЛДИ

2017 йил 2 октябрь куни Тошкент шаҳар Миробод туман Жиноят ишлар бўйича судида П.Ф.Боровский номидаги тиббиёт коллежи талабаси Жасур Иброҳимовнинг ўлими юзасидан ўтказилаётган суд мажлисининг 3-эшитуви бўлиб ўтди.

Унда суд мажлиси раиси судья Матчонбой Матчонов, давлат айбловчиси Акромов, судланувчи ва унинг адвокати, жабрланувчи Нилуфар Алиева ҳамда унинг адвокати Лола Исмоиловалар иштирок этишди.

Суднинг 3-кунида мазкур жиноят ишида гувоҳ сифатида қатнашаётган, Боровский коллежининг 3-босқич талабалари 1999 йилда туғилган Байзитов Тимур ҳамда 1999 йил Собиров Бегзодларнинг кўрсатмалари тингланди.

Гувоҳ Байзитов Тимурнинг кўрсатмасидан (таҳ. кўрсатма рус тилида берилди):

"3 май куни 2-"пара"да, чамаси соат 2 ларда чиқинди ташлагани чиқдим. Собиров Бегзод билан Ибрагимов Жасур кетимдан чиқишди. Исломни кўриб, сўрашдик, кейин Жасур унга гаплашиб оламиз деди. Улар яна ўша чиқинди ташлаш жойига қайтишди. Биз уларнинг ортидан бордик. Ўзбек тилида сухбатлашишди. Гапнинг ўртасида Жасур Исломга қўл кўтарди. Кейин улар кўчага чиқиб гаплашиб олишга келишишди. Мен Жасурнинг Бегзод эса Исломнинг кетидан борди. Жасурнинг ортидан борганимда 3-курсдаги Ҳурмат ва Темурларни кўрдим. Мен улардан жанжални олдини олишларини илтимос қилдим. Кейин биз Жасурнинг кетидан бордик. Улар ўзбек тилида гаплашишди. Мен уларга келинглар ҳаммасини босди-босди қиламиз дедим. Кейин Ислом, Бегзод ва Ўлмас чиқишди. Ҳаммамиз йўл-йўлакай кетаётиб, уларни жанжаллашмаслигини муҳокама қилдик. Жасур эса “йўқ, у ўзининг сўзлари учун жавоб берсин!” деди ўзбек тилида. Кейин биз 145-мактабнинг орқасига келдик. Улар иккиси ҳам устки киймини ечиб, “стойка”га туришди. Кейин улар уришишни бошлашди. Уларни ажратишди, лекин улар яна бир-бирига ташланиб кетди. Улар йиқилганда Ўлмас улар тарафга юра бошлади. Мен Ўлмас ҳам аралашиб кетмаслиги учун уни қучоқлаб олдим. Менинг орқамда Бегзод турганди, у Ўлмасни ўтиб кетмаслиги учун уни қўли билан тўсди. Кейин мен ўзим уларни ажратдим ва Исломни четга итариб юбордим. Шундан сўнг уруш тўхтади, Ҳурмат Жасурни тургазди, Жасурнинг бурнидан қон оқаётганди, Ҳурмат сув олиб келгани югуриб кетди, биз кетишни бошладик. Ислом Жасурга дастрўмол берди бурнидаги қонни тўхтатиш учун. Биз ўша ерда ишлайдиган қизлардан Жасурнинг ювиниб олиши учун рухсат сўрадик. Бегзод Жасур билан ичкарига кириб кетди. Ҳурмат сув олиб келди, биз Жасурнинг эгнини қоқишвордик. Кейин Бегзод билан Жасур травматологияга боришлари керак эди. Ислом ва Жасур бир-бирларига "беш ташлашиб" ҳайрлашишди. Биз коллежга кетдик, Жасур билан Бегзод травматологияга қараб кетишди. Коллежга келганимда менга қўнғироқ қилиб, “Корзинка”нинг олдига портфелни олиб келишимни сўрашди. Мен портфелни олиб улар томонга бордим. Мен борганимда Жасурнинг бурнидан яна қон кетди. Мен Бегзод йўқлигида Жасурдан унинг аҳволи ҳақида сўрадим, у эса қорни оғриётгани сабабли ҳожатхонага бормоқчилигини айтди. “Ухлаб турсам ўзимга келаман” деди менга. Биз уни яна ювинтириб, такси тўхтатдик. Таксига ўткизаётганда унга уйга бориб менга қўнғироқ қилишини илтимос қилдим. Мен Коллежга қайтдим ва 15 дақиқа ва ярим соатдан кейин унга икки марта ўзим қўнғироқ қилдим. У гўшакни кўтариб, аҳволи яхшилигини айтди. Шундан сўнг мен яна бир неча бор унга қўнғироқ қилдим, у гўшакни кўтармади, мен у ухлашга ётди деб ўйладим".

Гувоҳ Собиров Беҳзоднинг кўрсатмасидан:

"3 май куни мен, Темур ва Жасур "пара"нинг оҳирида дарсдан рухсат сўраб чиқдик.

Жанжалнинг ташаббуси Жасурдан чиқди. «Чиқинди ташлаш жойида Жасур кутилмаганда Исломга қўл кўтарди. Ислом синф томонга қараб кетаётганида эса Жасур “кўчага чиқ гаплашиб оламиз”, деди. Ислом эса қўлидаги сумкасини ташлаб чиқишини айтди. Мен уларга урушмаларинг тўғри йўл билан гаплашиб олларинг дедим. Ислом урушмайман гаплашволаман деди. Кўчада бизни Жасур, Темур ва Ҳурмат кутаётган эди. Олдини олишга, босди-босди қилишга ҳаракат қилдик. Йўлма-йўл мактабга бориб қолдик.

Мактабни олдида Жасур Ислом билан урушаман деб ҳаракат қилди. Улар урушиб кетди. Бир дақиқадан сўнг иккиси йиқилди. Ҳурмат билан Темур ажратишди, улар яна урушиб кетишди. Кейин ўша ердаги девор орқасига ўтиб кетишди. Биз кўрмай қолдик, боргунимизча урушиб бўлишди. Бурнидан қон оқаётган эди. Кейин улар бир-биридан адовати йўқлиги, дўст бўлиб қолишлари ҳақида келишиб олишди ва ярашволишди.

Бу ёққа ўтиб қарасам қорнида из бор экан, "қаердан бу из?" десам, "югуриб келаётганимда Ислом қорнимга тепиб қолди" – деди Жасур. Касалхонага борайлик десам, йўқ қорним оғрияпти ҳожатхонага киргим келяпти деди. Коллежга қайтиб келдик. Темурга телефон қилиб кўр дедим.

Эртаси куни билсак реанимацияга тушиб қолибди".

Икки гувоҳнинг кўрсатмасидан сўнг, суд раиси, прокурор, судланувчи ва жабрланувчи адвокатлари ўзларини қизиқтирган саволлар билан гувоҳларга мурожаат қилишди.

Айтиш жоизки, икки гувоҳнинг кўрсатмаларида тафовутлар мавжуд.

Гувоҳлар кўрсатмаларида жанжалдан сўнг коллеж раҳбарияти уч-тўрт кун ўтгач мажлис ўтказганликларини айтишди, ваҳоланки протоколда йиғилиш 4 май куни ўтказлгани қайд этилган.

Гувоҳлар ва судланувчиларни биргаликда сўроқ қилганда судья Тўлаганов Исломдан "гувоҳларнинг кўрсатмаларини тасдиқлайсизми, саволингиз йўқми?" деб сўради.

Судланувчи “Ҳа тасдиқлайман, саволим йўқ” деган жавобни берди. Судья қандай қилиб тасдиқлайсиз, аҳир иккиси икки хил кўрсатма берди-ку, деди. Кейин Тўлаганов Байзитов Темурнинг айрим кўрсатмаларини тасдиқламаслигини айтиб ўтди. "Кўчага чиқиб гаплашиб олишни Ислом таклиф қилмаганини" ва "икки марта йиқилишгани" деган жойини тасдиқламаслигини айтди.

Бунга жавобан эса Темур, ўзбек тилини тушунмаслигини ва ташаббус кимдан чиққанлигини тушунмай қолган бўлиши мумкинлигини маълум қилди. Йиқилишига келсак, биринчи иккиси ва кейин Жасурнинг ўзи йиқилганини айтди.

Дарвоқе гувоҳ ва судланувчининг кўрсатмаларида ҳам “бир кунлик” тафовут мавжуд. Гувоҳлар барча воқеалар 3 май куни бўлиб ўтганини айтаётган бўлса, судланувчи коллеждаги можаро 2 май куни, “кўчадагиси” 3 май куни бўлганини маълум қилган.

Навбатдаги суд мажлиси 2017 йилнинг 5 октябрь санасига белгиланди.

Шарҳлар

Тошкентда 100 нафар одамни алдаб, 55 нафарини хорижга юборган жиноий гуруҳга суд ҳукми ўқилди (видео)

30.11.2022, 21:19

Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судида 100 нафар жабрланувчини ишончига кириб, қарийб 550 миллион сўмни талон тарож қилган 3 нафар судланувчига оид жиноят иши...
Нукус воқелари бўйича бўлиб ўтаётган судда асосий айбдор Даулетмурат Тажимуратов Қуръони Каримни келтиришни сўради

28.11.2022, 12:43

Аввал хабар қилганимиздек, бугун, 28 ноябрь куни Бухоро вилоят суди биносида 2022 йил 1-2 июль кунлари Нукус шаҳрида содир этилган оммавий тартибсизликларга доир жиноят иши...
Тошкентда ичимлик рекламасида беҳаё ҳаракатлар қилганлар жаримага тортилди (видео)

27.10.2022, 19:44

Ижтимоий тармоқларда икки нафар қизнинг беҳаё ҳаракатлари акс этган видео тарқалиб кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Мазкур ҳолат юзасидан Бектемир тумани ИИО ФМБ томонидан Ю.Б. ҳамда...
Тошкентда 18 ёшли қизни бўғиб ўлдирган йигит 12 йилга қамалди (видео)

18.10.2022, 13:41

Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани судининг очиқ суд мажлисида қасддан одам ўлдириш жиноятини содир этганликда айбланган, 1999 йилда туғилган жиноятчи оид суд иши кўриб чиқилди,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1