АсосийJamiyat

“ЎЗБЕКИСТОН ОБИДАЛАРИДАГИ БИТИКЛАР” ТЎПЛАМИ ИТАЛИЯ КУТУБХОНАСИГА ТАҚДИМ ЭТИЛДИ

'“ЎЗБЕКИСТОН ОБИДАЛАРИДАГИ БИТИКЛАР” ТЎПЛАМИ ИТАЛИЯ КУТУБХОНАСИГА ТАҚДИМ ЭТИЛДИ'ning rasmi

4 октябрь куни "Даракчи" нашри биносига Неаполь шаҳридаги «L’Orientale» Давлат Университетининг Осиё, Африка ва Ўрта Ер денгизи мамлакатлари билан ишлаш бошқармаси вакили Бруно Генито ташриф буюрди.

ЎзЭОАВМА томонидан фахрий меҳмон, профессор археолог Бруно Генитога “Ўзбекистон обидаларидаги битиклар” китоблар тўплами тақдим этилди.

Учрашув чоғида лойиҳа ҳаммуаллифи Комилжон Раҳимов профессор Генитога лойиҳа тафсилотлари ҳақида сўзлаб берди.

Эслатиб ўтамиз: “Ўзбекистон обидаларидаги битиклар” туркумидаги китоблар лойиҳанинг биринчи босқичини қамраб олади. Ушбу лойиҳа бўйича ишлар иккинчи босқичида давом эттирилади ва кейинги китоб-альбомлар Ўзбекистон бўйича дастлабки жилдларга киритилмаган обидалардаги битикларга бағишланади. Умумий ҳисобда 25 жилдли китоб-альбомлар чоп этилиши режалаштирилган.

Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 6 апрелдаги Қарори асосида амалга оширилмоқда.

“Ўзбекистон обидаларидаги битиклар” лойиҳаси доирасида ҳукумат ва жамоат ташкилотлари кўмагида мамлакатимиздаги меъморчилик обидаларидаги битикларни ўрганиш ва умумлаштириш, туркум китоб-альбомлар кўринишида тақдим этиш бўйича кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда. Бунгача бирор-бир мусулмон мамлакатида ана шундай ишларга қўл урилмаган.

    Бошқа янгиликлар