«НИКОҲИНГ ЙЎҚ – ҲУҚУҚИНГ ЙЎҚ?!»
Айрим сабабларни деб, ота уйимдаман. Эримнинг уйидагилари «Яшатмаймиз» дейишаяпти. Қайнсингилларим кўчимни ҳам келтириб ташлашди. «ЗАГС»им йўқлиги учун тилим қисиқ. Энди нима қилишни ҳам билмаяпман. Қонуний никоҳимиз йўқлиги болаларимни бирор ҳақ-ҳуқуқдан маҳрум этиши мумкинми? Келин бўлиб тушган хонадонимга киритиб қўйишлари учун қаерга мурожаат қилай?
Маҳлиё Дадабоева, Марғилон шаҳри
Никоҳингиз қайд этилмаган бўлсада, сиз эрингизнинг турмуш ўртоғи сифатида яшаб келган низоли уйга киритилишингиз билан оила аъзоси сифатида фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлгансиз. Никоҳингиз қайд эттирилмаган бўлишига қарамай уйга киритиш масаласида, низоли уй жойлашган ҳудуд бўйича фуқаролик судига мурожаат этишингиз мумкин.
Манба: «Sug'diyona» газетаси






