04.12.2013 16:10
Шифокорлар янги туғилган чақалоқни музлатиб қўйди
Бола туғилган пайтда нафас олиш билан муаммолар юзага келган, бунинг натижасида боланинг ўпкасига 20 дақиқа кислород бормаган, дея хабар беради “Mirror” нашри. Бу ҳақда билиб қолган чақалоқнинг ота-онаси шокка тушган, аммо, нима бўлган тақдирда ҳам, музлатиб қўйиш унинг ҳаётини сақлаб қолган.
Маълум бўлишича, аёл уй шароитида туғишга тайёргарлик кўрган экан. Бироқ туғруқ пайтида
мураккабликлар бошланган. Уйга чақирилган шифокорлар чақалоққа кислород етказиб берувчи киндик ичакчаси узилиб кетганини, боланинг елкаси эса тиқилиб қолганини ва шу боис у туғила олмаслигини аниқлайди. Мутахассислар аёлнинг туғишига ёрдам беради, бироқ болани шу заҳотиёқ касалхонага ётқизишга тўғри келади. Чақалоқ Оксфорд касалхонасида инновацион совутиш процедурасидан ўтади, бу бола миясининг эҳтимолий шикастланиши хавфини камайтириши керак эди. Шу тарзда, чақалоқнинг танаси 33 даражагача совутилади ва уч кун давомида “анабиоз” ҳолатида сақланади, кейин эса яна “эритилади”.
Ўшандан буён деярли бир йил вақт ўтди. Ҳозир шифокорлар боланинг соғлиғини мунтазам равишда текшириб турибди. Уларнинг сўзларига кўра, боланинг ривожланишида ҳеч қандай
камчиликлар йўқ. Фреддининг ота-онаси уни Рождество мўъжизаси деб атамоқда.





