Тошкент шаҳар ҳокимлиги Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти яна бир ташкил қилинган йўналишли такси ҳаракати ҳақида маълумот берди.
Аҳолининг мурожаатларини инобатга олган ҳолда сентябрда пойтахтда қатновни амалга оширадиган йўналишли таксиларнинг ҳаракатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилгани ҳақида аввал хабар бергандик.
7 октябрдан департамент келиб тушаётган мурожаатларни инобатга олган ҳолда 87м “Қора-қамиш 2/4-мавзеси АШБ – Чилонзор метроси” бекатлари оралиғида қатновчи такси ҳаракатини йўлга қўйди.
Янги йўналиш Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, “NIHOL” МФЙ, “SHON-SHUXRAT” МФЙ аҳолисидан келиб тушган таклифлар асосида ташкил қилинди.