1

Махсус хизмат Барак Обамага “iPhone”дан фойдаланишни тақиқлади

ДУНЁ 06.12.2013, 11:32
Махсус хизмат Барак Обамага “iPhone”дан фойдаланишни тақиқлади
АҚШ президенти Барак Обама “Obamacare” матбуот анжуманида хавфсизлик нуқтаи назаридан “iPhone”дан фойдалана олмаслигини билдирди.

Америка махсус хизмати “iPhone”га осонгина бузиб кириш мумкин деган фикрда. Агар бу
юз берса, президентга тегишли маълумотлар бегоналарнинг қўлига тушиб қолади. Қизиғи шундаки, президентда “Apple” компаниясининг бошқа гаджетлари ҳам бор, бироқ улардан фойдаланишни ҳеч ким тақиқламаган. Масалан, Обама янгиликлар билан “iPad” планшети экранида танишишни маъқул кўради, деб ёзади “Газета.ru”.

Шунингдек, Обама қизлари Саша ва Малия нафақат “iPhone” смартфонларидан фойдаланишини, балки улар билан ҳаддан ташқари кўп вақтини ўтказишини ҳам айтади. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1