АсосийJamiyat

​2018 ЙИЛДА ДАВЛАТ ТЕСТ СИНОВЛАРИНИНГ ЖАВОБЛАРИ ЭРТАСИ КУНИ ЭЪЛОН ҚИЛИНАДИ

'​2018 ЙИЛДА ДАВЛАТ ТЕСТ СИНОВЛАРИНИНГ ЖАВОБЛАРИ ЭРТАСИ КУНИ ЭЪЛОН ҚИЛИНАДИ'ning rasmi

2018/2019 ўқув йилида тест жараёни 15 кун давомида ўтказилади ва унинг жавоблари имтиҳоннинг эртасига чиқади.

Бу ҳақда Uz24 нашри Давлат тест маркази директори Мажид Каримовга таяниб маълум қилди.

“Тест синовлари шаффоф ва ҳаққоний ўтишини таъминлаш мақсадида ушбу тизимни такомиллаштириш ҳамда абитуриентлар, ота-оналарга енгилликлар туғдириш мақсадида мавжуд тизимни ислоҳ қилиш талаб этилди. Бу бўйича ҳозирда катта ишлар олиб бориляпти. Яъни янги 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб, тест жараёнини бир кунда эмас, 15 кун давомида ўтказиш, тест материалларини абитуриентларнинг ўзига бериш, натижасини эса имтиҳоннинг эртасига эълон қилиш вазифалари қўйилган. Шунингдек, тест жараёнини катта павильон, спорт мажмуаларида ўтказиш, ошкораликни таъминлаш учун видеокузатув ҳамда онлайн трансляцияларни ташкил қилиш вазифалари ҳам қўйилган”, - дейди ДТМ раҳбари.

    Бошқа янгиликлар