“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК дирекциясида “Эйр Астана” раҳбарияти билан иккитомонлама ҳамкорликни кенгайтиришга йўналтирилган учрашув ўтказилди.
Музокаралар чоғида томонлар туристик салоҳиятни ошириш мақсадида Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида йўловчи ташишни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек “Uzbekistan airways technics” авиакорхонаси негизида “Эйр Астана” АЖнинг ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш ҳамда қозоғистонлик учувчиларнинг МАК тренажер мажмуасида тайёргарлик кўриш масалалари кўриб чиқилди.
Авиакомпания вакиллари учрашув якунлари бўйича протокол имзолашди. Тошкентдан Қозоғистон пойтахтига рейсларни кўпайтириш, Қозоғистон шаҳарларидан Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарларига янги йўналишларни очиш бўйича келишувга эришилди.
Эслатиб ўтамиз, айни дамда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” ва “Эйр Астана” Тошкент ва Олмота ўртасида ҳафтасига 6 марта, Остонага 2 марта парвоз амалга оширилади.