Sevimli

​“НАФОСАТ - БЎСТОНИМ МАНИМ” X РЕСПУБЛИКА КЎРИК–ФЕСТИВАЛИ ЭЛЛИКҚАЛЪАДА БЎЛАДИ

МАДАНИЯТ 19.10.2017, 10:30
​“НАФОСАТ - БЎСТОНИМ МАНИМ” X РЕСПУБЛИКА КЎРИК–ФЕСТИВАЛИ ЭЛЛИКҚАЛЪАДА БЎЛАДИ

Ўзбекистон, Қорақалпоғистон, Туркманистон ва Татаристон халқ артисти, Давлат мукофоти совриндори Отажон Худойшукуров хотирасига бағишлаб ўтказиладиган анъанавий “Нафосат - бўстоним маним” X Республика кўрик – фестивали 2017 йил 28 октябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа тумани Бўстон шахрида ўтказилиши режалаштирилган.

Отажон Худойшукуров (1944. 4.10 – 1994.22.12) 1963 йилдан Қорақалпоқ давлат филармониясида яккахон хонанда сифатида фаолият юритиб, репертуаридан мумтоз ашулалар, Хоразм достон нома (қўшиқ)лари, композитор ва бастакорлар асарлари, шунингдек, туркман, озарбайжон, қорақалпоқ, қозоқ ва қиргғиз халқ қўшиқлари ўрин олган. Созанда (торчи), ўзи айтадиган қўшиқларнинг бастакори сифатида ҳам танилган. Отажон Худойшукуров жозибали, чиройли тембрли, кенг , барча пардаларда равон ва жарангдор овоз соҳиби. 1999 йилдан Отажон Худойшукуров номида ёш хонандаларнинг Республика танлови ўтказилмоқда. Элликқалъа ва Тўрткўлдаги кўча, хиёбон ва боғларга Отажон Худойшукуров номи берилган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Тошкент
+27.97° очиқ ҳаво
Валюта курси
10880.29
USD 4.92
11140.33
EUR 60.5
180.66
RUB -0.82
1