​ТОШКЕНТДА КУЧЛИ ШАМОЛ ОҚИБАТИДА СИНГАН ДАРАХТ ШОХИ ТАГИДА ҚОЛГАН АЁЛ ВАФОТ ЭТДИ

ЖАМИЯТ 20.10.2017, 16:42
​ТОШКЕНТДА КУЧЛИ ШАМОЛ ОҚИБАТИДА СИНГАН ДАРАХТ ШОХИ ТАГИДА ҚОЛГАН АЁЛ ВАФОТ ЭТДИ

2017 йилнинг 17 октябр куни Тошкент шаҳри ва Бухоро вилоятида 9-32 м/с тезликда шамол бўлганлиги кузатилди.

Кучли шамол оқибатида айрим маъмурий бинолар ва уйларнинг том қисмларига зарар етган. Дарахт шохларининг синиб тушиши сабабли баъзи фуқароларнинг автотранспорт воситаларига шикаст етган, автомобил йўлларида тирбандликлар юзага келган.

Пойтахтимиз Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларида электр линияларининг узилиши туфайли электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар содир бўлган.

Дарахт шохининг синиб тушиши оқибатида Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида истиқомат қилган фуқаро Г.И. турли даражада тан жароҳати олган ва шифохонага ётқизилган. Тиббий ёрдам кўрсатилишига қарамай у шифохонада вафот этган.

Маҳаллий бошқарув органлари, авария-қутқарув хизматлари томонидан юзага келган вазият оқибатларини бартараф этиш бўйича тезкор чоралар кўрилди.

Кучли шамол оқибатида бинолар конструкциясининг шикастланиши, фуқаролар томонидан олинган жароҳатлар тўғрисида маълумотлар аниқланган тақдирда “1050”, шунингдек, 245-24-66, 245-24-77 телефон рақамлари орқали хабар беришингизни сўраймиз.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1