1

​ПРЕЗИДЕНТ ЖАВОҲИР СИНДОРОВГА MACBOOK СОВҒА ҚИЛДИ

ЖАМИЯТ 21.10.2017, 10:29
​ПРЕЗИДЕНТ ЖАВОҲИР СИНДОРОВГА MACBOOK СОВҒА ҚИЛДИ

Шахмат бўйича жаҳон ва Осиё чемпионатлари ғолиби, халқаро шахмат устаси Жавоҳир Синдоровга Президентимиз совғаси топширилди.

Шу муносабат билан Шахмат бўйича республика ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабида тадбир бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси Р.Қурбонов иштирок этди. Бу ҳақда ЎзА хабар беради.

Давлатимиз раҳбарининг шу йил 3 июндаги «Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 10 августдаги “Нуфузли халқаро спорт мусобақаларида юксак натижаларга эришган Ўзбекистон спортчиларини жамоат ва спорт ишларига кенг жалб этиш ҳамда спортчиларни ва уларнинг тренерларини рағбатлантириш тўғрисида”ги қарорлари соҳа ривожида муҳим дастуриламал бўлмоқда.

Тўрт ярим ёшидан шахмат билан мунтазам шуғулланиб келаётган Жавоҳир Синдоров 2012 йил Ҳиндистонда мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатида олтин ва кумуш медалларга сазовор бўлди. 2013 йил Эронда шахмат бўйича 18 ёшгача ўғил-қизлар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатида кумуш медални қўлга киритди.

2014 йил Грецияда мактаб ўқувчилари ўртасида шахматнинг рапид ва блиц йўналишлари бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатида Жавоҳир Синдоров бирйўла иккита олтин медални қўлга киритди. Бразилияда мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказилган шахмат бўйича жаҳон чемпионатида ҳам олтин медалга сазовор бўлди. 2015 йил Таиланднинг Паттайя шаҳрида шахмат бўйича мактаб ўқувчилари ўртасидаги жаҳон чемпионатида яна шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди. 2016 йил Россияда ўтказилган мактаб ўқувчилари ўртасидаги жаҳон чемпионатида кумуш медаль билан тақдирланди.

2017 йилги спорт мавсуми ҳам шахматчимиз учун муваффақиятли бўлмоқда. Жавоҳир апрель ойида пойтахтимизда шахмат бўйича 8-18 ёшгача ўғил-қизлар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатида иккита олтин медални қўлга киритди.

Яқинда Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтган Халқаро шахмат федерацияси – ФИДЕнинг 88-Конгрессида ёш шахматчимиз Жавоҳир Синдоровга халқаро шахмат устаси унвони берилгани эълон қилинди.

Жаҳон ва Осиё чемпионати ғолиби, халқаро шахмат устаси Жавоҳир Синдоров Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан энг сўнгги русумдаги замонавий ноутбук (Macbook) билан тақдирланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1