АсосийMadaniyat

​"ЎЗБЕККОНЦЕРТ" РАҲБАРИЯТИ ЎЗГАРДИ

'​"ЎЗБЕККОНЦЕРТ" РАҲБАРИЯТИ ЎЗГАРДИ'ning rasmi

Жорий йилнинг 23 октябридан “Ўзбекконцерт” давлат муассасасига вақтинча раҳбар вазифасини бажарувчи этиб, ушбу муассасанинг “Концерт томоша фаолиятини лицензиялаш” бўлими бошлиғи Одил Абдуғаниевич Абдуқаҳҳоров тайинланди. Шу вақтга қадар вақтинча раҳбар вазифасини бажарувчи сифатида Республика маданият муассасалари фаолиятини ташкил этиш илмий-методик маркази директори А.Ҳайдаров фаолият олиб бораётган эди.

Бугун мазкур масала юзасидан бўлган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг биринчи ўринбосари О.Назарбеков О.Абдуқаҳҳоровни жамоага таништирди. Йиғилишда вазирликнинг бошқарма бошлиқлари А.Джамалдинов, А.Нурматов ҳамда “Ўзбекконцерт” давлат муассасасининг барча ходимлари иштирок этишди.

    Бошқа янгиликлар