Ҳиндистондаги Уттар-Прадеш штати туризм раҳбари Рита Багуна Жоши штатнинг туризм тизими ҳақидаги янги брошюрасини тақдим этди. Унда сайёҳлик учун тавсия этилган турли марказлар рўйхати бўлиб, дунёнинг 7 мўъжизасидан бири бўлмиш Тож Маҳал олиб ташланган. Бу ҳақда "independent" нашри хабар берди.
1983 йилдан бошлаб ЮНEСКОнинг мероси бўлиб келган Тож Маҳал йилига қарийб 7 миллион сайёҳларни ўзига жалб қилиб келмоқда. Аввалроқ штатнинг бош вазири Ёги Адитянатх Ҳиндистонга ташриф буюрган машҳурларга Тож Маҳалнинг кичик макетини совға қилиш одатини танқид қилган эди. Унинг фикрича, ушбу қадимий бино Ҳиндистон маъданиятини кўрсатиб бермайди.