1

​БИР ҚАТОР САНЪАТКОРЛАР ОҚҚЎРҒОНДАГИ ПАХТА ДАЛАЛАРИДА БЎЛИШДИ

МАДАНИЯТ 23.10.2017, 16:51
​БИР ҚАТОР САНЪАТКОРЛАР ОҚҚЎРҒОНДАГИ ПАХТА ДАЛАЛАРИДА БЎЛИШДИ

Бугунги кунда пахта далаларида мамлакатимиз истиқболи ва иқтисодиёти ривожланиши учун самарали меҳнат қилаётган пахтакорларимизнинг маданий ҳордиқ чиқаришлари учун Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан ижодкор, зиёлилардан иборат тарғиботчилар билан маънавий, маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда.

Республика маънавият ва маърифат марказидан Шахноза Тожиддинованинг хабар беришича, Марказ тарғиботчилари бугун Тошкент вилояти Оққўрғон тумани пахта далаларида бўлишди.

Тарғиботчилар гуруҳидан эл суйган санъаткорлар Ўзбекистон халқ артисти Ёқуб Аҳмедов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган актёр Меҳриддин Рахматов, хонанда Рустам Муҳаммадиев, Ниҳол мукофоти совриндори Машҳурбек Раимжонов, шоирлар Адҳамқул Каримов, Ботир Эргашев, театр актёри Музаффар Ҳамидовлар жой олишди..

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1