​ТЕАТРГА ОТЛАНДИНГИЗМИ? ЭТИКЕТ ҚОИДАЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ

МАДАНИЯТ 24.10.2017, 17:53
​ТЕАТРГА ОТЛАНДИНГИЗМИ? ЭТИКЕТ ҚОИДАЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ

Театрга бориш байрам! Тўғрими? Демак, шунчаки бозор ёки сайрга отлангандек эмас, чиройли либосларда ташриф буюринг. Бу кайфиятингизни кўтариши аниқ!

  • Залга киришдан аввал устки кийимларингизни гардеробга топширишни унутманг. Пальто каби оғир кийимлар томоша жараёнида ноқулайлик туғдиради.
  • Спектаклларга кечикиб борманг! Бошланиш вақтидан 15-20 дақиқа аввал театрда ҳозир бўлинг. Кечикиш бошқа томошабинларнинг диққатини бўлади.
  • Ўткир атир сепмасликни тавсия қиламиз. Бу ёнингиздаги томошабиннинг аллергияси сабаб бўлиши мумкин.
  • Фарзандингиз билан театрга бормоқчимисиз? Аввало, ўйлаб кўринг, болангизнинг ёши саҳна асарига тўғри келадими? Яна жуда кичик болалар билан бориш тавсия этилмайди. Улар инжиқлик қилиб, сизга, бошқа томошабинлар ва актёрларга халақит бериши эҳтимолдан холи эмас.
  • Жойингизга ўтиб кетаётганда ўриндиқда ўтирганларга юзма-юз ҳолатда ҳаракатланинг.
  • Телефонда ёки ёнингиздаги кишилар билан гаплашиш, ҳаяжонларингизни баланд овозда ошкор қилиш ҳам одобдан эмас.
  • Спектакль томоша қила туриб, бодроқ каби турли егуликлар ейиш ўзини ҳурмат қилган кишига ярашмайди. Буни унутманг!
  • Энг муҳими, театрга боришни одат қилинг. Ахир жонли ижродаги саҳна кўринишини, турли асарлар намойишини томоша қилиш сизга завқ бағишлайди, дунёқарашингизни кенгайтиради, янги ғоялар туғилиши учун хизмат қилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1