1

Улуғбек Раҳматуллаевнинг “Мени кечири” ҳам ўғирланганми?

ШОУ-БИЗНЕС 04.02.2014, 12:48
Улуғбек Раҳматуллаевнинг “Мени кечири” ҳам ўғирланганми?
“Ниҳол” мукофоти совриндори Улуғбек Раҳматуллаев томонидан куйланган “Мени кечир” номли қўшиғи ўз тингловчиларини топгач, қўшиқнинг иккинчи талқини радиотўлқинларда жаранг соча бошлади...
 
Мусиқа, йўналиш худди Раҳматуллаевнинг “Мени кечир”ини такрорласа-да, буткул бошқа номдаги, яъни, хонанда Ёқуббек Қудратовнинг “Сенсиз” номли қўшиғи экани маълум бўлди. Тингловчиларда эса “Раҳматуллаевнинг қўшиғи яна бир бошқа хонанда томонидан куйландими?” “Бу қўшиқ ҳам ўғирланганмиди?” деган саволларнинг туғилишига сабаб бўлди. Ушбу масала юзасидан "Даракчи" газетаси мухбири қўшиқнинг ғоя муаллифи Аҳмад Хожиматовга мурожаат қилди.
 
Аҳмад Хожиматов, бастакор: — Қўшиқ ўғирланмаган! Қўшиқни хонанда Ёқуббек Қудратовга берганимда ёқтирмади. Орадан бироз вақт ўтиб, Улуғбек Раҳматуллаев шу қўшиқни куйлаб чиқди. Ёқуббекка қўшиқ ёқмагани учун уни оммага эълон қилмайди, деб ўйлагандим. Қўшиқлар бир бирига икки томчи сувдек ўхшаса-да “Мени кечир”нинг сўзлари шоир Аҳад Қаюмга, Ёқуббек Қудратовнинг “Сенсиз” қўшиғи шеъри эса Тоҳир Муҳаммад қаламига мансуб.

Масалага хонанда Ёқуббек Қудратов аниқлик киритади.
 
Ёқуббек Қудратов, хонанда: — Бу қўшиқни Улуғбек Раҳматуллаев куйлаганини қўшиқ тингловчиларга тақдим этилмагунча билмагандим. Устига-устак бу қўшиқни ундан аввал ёзганман. Шунчаки ўзимга бироз ёқмагани учун мухлисларга тақдим этмагандим.

Лекин қўл телефонлар орқали тарқаб кетди. Кўпгина радиотўлқинларда мазкур қўшиқлар кетма-кет эфирга узатиляпти. Тингловчилар эса ҳайратда. Очиғи, бу ҳолатга қандай баҳо беришни ҳам билмайсан киши. Аввалари хонандаларнинг хориждан ўғирлаб куйлашларини қоралар эдик. Энди навбат ўзимиздан ўғирлашга келди, шекилли.
 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1