Озодбек Назарбеков 20 та янги қўшиғидан воз кечмоқчи

ШОУ-БИЗНЕС 05.02.2014, 15:11
Озодбек Назарбеков 20 та янги қўшиғидан воз кечмоқчи
Ўзбекистон Республикаси халқ артисти Озодбек Назарбеков апрел концертлари нафақат мухлислари учун балки ўзи учун ҳам оламшумул янгилик бўлишини ваъда қилди.

Pressnews нашрининг Shov-shuv.uz [url=http://shov-shuv.uz/?dll=news&cl=view&id=2777]сайтига таяниб берган [url=http://pressnews.uz/article/881]маълумотларига кўра, санъаткор март ойигача 40 та янги қўшиқ тайёрлаб, улардан ўзига маъқул келган энг сара 20 тасини концертидаги “мусиқий гулдаста” учун танлаб олади.

“Концертим рекламасидаги “Фонограмма орқали ижро этилади” ёзуви айримларнинг ғашига теккан бўлиши табиий. Бироқ, ўзимни оқлагандай бўлиб, акс-садо беришга шошилмайман. Жўжани “апрел”да санаймиз! Бундай ўйлаганлар янги яккахон концертимдан кейин қаттиқ адашишганини хулоса қилишларига аминман! Бу йилги дастуримга 2013 йилдан тайёргарликни бошлаганман. Мартгача 40 та янги қўшиғим тайёр бўлади. “Мусиқий гулдаста” учун керакли 20 та қўшиғимни концертимга саралаб оламан. Қолган 20 та қўшиқ тақдири нима бўлиши билан қизиқяпсизми? Ишонасизми, улардан шунчаки воз кечаман. Ижодий жараён ана шуниси билан гоҳида жуда мураккаб. Мухлисларим учун энг яхшисини муносиб кўраман! Аслида менинг бахтим шу – энг яхши ижод намуналарим энг содиқ мухлисларим учун! Менинг бахтим – мухлисларимнинг оила аъзоларим каби, гоҳо улардан ҳам яқинроқ бўлган ғойибона меҳр таъсирида келаётган илҳомдир!” – дейди хонанда.
 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1