ТОШКЕНТДА ЮЗ ЙИЛ АВВАЛГИ ОИЛАЛАРГА ФОТОСАЁҲАТ УЮШТИРИЛДИ

МАДАНИЯТ 27.10.2017, 10:44
ТОШКЕНТДА ЮЗ ЙИЛ АВВАЛГИ ОИЛАЛАРГА ФОТОСАЁҲАТ УЮШТИРИЛДИ
Тошкент фотосуратлар уйида Ўзбекистон Бадиий академияси ва Россия Федерацияси Маданият вазирлиги ҳамкорлигида “Оиланинг Евро-осиё маданиятидаги ўрни. XX аср” деб номланган кўргазма иш бошлади.

Кўргазма очилишида кенг жамоатчилик вакиллари, санъатшунослар, рассомлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Унда халқларимиз ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашда маданий-гуманитар соҳадаги алоқалар, жумладаг бу каби тадбирлар муҳим аҳамият касб этаётгани таъкидланди.

Кўргазмадан Россия этнография музейида сақланаётган, Европа ва осиё халқларининг камида бир аср аввалги оилавий қадриятлари акс этган 80 дан ортиқ фотосуратлар ўрин олган. Мазкур кўргазма иштирокчилари мозийга саёҳат қилиб, Ўрта Осиё, Волгабўйи, Кавказ, Сибирь, славян, фин-угор халқларининг XIX аср охири– XX аср бошларидаги ҳаёт тарзи, оилавий муносабатлари, анъаналари, кийим-кечаклари, турар-жойлари ҳақида муайян тасаввурга эга бўлишди.

Мазкур кўргазмада ўша даврларда юртимиз тарихига оид қимматли фотосуратлар ҳам намойиш қилинди. Масалан, С.Дудиннинг «Шердор мадрасаси яқинидаги кўчада бозор куни» деб номланган сурати 1902 йилда олинган. Кўҳна Самарқанд манзараси муҳрланган бу суратда аждодларимиз турмуш тарзи ўз ифодасини топган. Д.Ермаковнинг «Ип йигириш», В.Машечкиннинг «Буви қизи ва набираси билан», И.Абрамовнинг «Ўрим олдидан» каби фотолавҳаларда ҳам ўтмишнинг қизиқарли ва нодир манзаралари акс этган.

Мазкур кўргазма 2 ноябргача давом этади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1