1

Гулсанам жонли ижрони қойиллата олдими?

ШОУ-БИЗНЕС 10.02.2014, 12:14
Гулсанам жонли ижрони қойиллата олдими?
Жонли ижро... Сўнги вақтларда шоу бизнесда бунга жуда катта урғу берилаётган бўлса-дафонограммадан воз кечиб, тўлақонли жонли куйлаб, томошабинни ўзига қарата олаётганлар бармоқ билан санарли. Бу рўйҳатда Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам МАМАЗОИТОВА ҳам жой бор...

“Яхшиси фонограммада куйлай қолсин...”

— Мухлислар Мамазоитованинг январ ойида концерт беришига ўрганиб қолишган. Лекин бу йил 29 январ 2 февралгача “Истиқлол” санъат саройида бўлиб ўтган Гулсанам Мамазоитованинг галдаги концерт дастури ўтган йилдагилардан мутлоқ фарқ қилди. Концерт дастури юз фоиз жонли ижрода бўлиб ўтди. Энг муҳими, хонанда буни уддалади! Баъзи хонандаларнинг жонли ижродаги қўшиқларини эшитганда “Яхшиси фонограммада куйлай қолсин!” деб киноя қиламиз. Гулсанамнинг концертида эса овознинг софлиги ва жарангдорлигидан фонограммага эҳтиёж сезилмади.

“Профессионаллик сезилиб турибди”


— Қишнинг совуқ кунлари, ёмғир ва қорли об-ҳавога қарамасдан концертнинг биринчи куниданоқ залда бўш жойни учратмадик. Концерт “Ёронлар” номли янги қўшиқ билан бошланиб Мамазоитова, оппоқ либосда бир гуруҳ раққосалар билан саҳнада пайдо бўлди. Шу ўринда либослар масаласига алоҳида эътибор қаратсак: Гулсанам Мамазоитованинг ўтган йиллардаги концерт дастурларидан фарқли ўлароқ, бу йилги концертда либос танлашга  профессионал ёндашилгани яққол сезилиб турибди. Ҳатто хонанда билан раққоса қизларнинг кийимларида ҳам уйғунлик бор.

“Шукрилло Исроилов реперутарини янгиласа бўлармиди
...

— Концерт дастурини радиобошловчи Акмал Мирзо олиб борди. Дастурнинг биринчи блогига якун ясалганидан кейин Акмал Мирзо ва тақлидчи Жамшид Норматов иштирокидаги чиқиши томошабинларга табассум улашди. Кейинги чиқишда эса Акмал Мирзо залдаги томошабинлар билан “Ориат доно” радиосидаги “Сўзамол” дастурини ўтказиш учун учта томошабинни таклиф қилди. Ўйинда ғолиб бўлганларга концерт ҳомийлари томонидан кир ювиш машинаси, дазмол ҳамда кир ювиш воситалари совға қилинди. Сўнг Акмал Мирзо ўз ўрнини қизиқчи Шукрилло Исроиловга бўшатиб берди. Қизиқчининг латифаларини эшита туриб, буларни олдин ҳам эшитмаганмидик, деган ҳаёл ўтди. Шукрилло Исроилов ўз репертуарини янгиласа бўлармиди...

“Хит қўшиқлар кам”


— Жонли ижрода куйлашнинг албатта ўзига яраша қийинчиликлари бор. Шунинг учун ҳам Гулсанамга ёрдамчи вокалчилар кўмак бериб туришди. Улар орасида ҳозирги “Сетора” гуруҳининг вакили Азиза Низомова ҳам бор эди. Концерт дастурида жами 25 та қўшиқ куйланган бўлиб, шулардан 18 таси янги, ҳали тингловчилар эътиборига ҳавола этилмаган қўшиқлар. Дарвоқе, бу йилги қўшиқларнинг ҳаётийлиги, унда севги-муҳаббат ва садоқатдан ташқари, ижтимоий мавзулар  акс этгани албатта алоҳида аҳамиятга эга. “Мусофирлар” қўшиғи айнан юқоридаги фикрларимизга исбот бўла олади. Футбол ҳақидаги қўшиқ ҳам Мамазоитованинг мухлисларини ҳайратга солди. Айниқса, қўшиқ охирида саҳнага тўп тепиб чиққан болаларнинг коптокларини хонанда саҳнадаги томошабинлар томонга улоқтирганда залдагилар бирдан жумбушга келди. Лекин хит даражасига чиқадиган қўшиқлар ўтган йилдагидан бироз камдек туюлди.

Ютуқ
...

— Гулсанам Мамазоитова концерт давомида томошабинларни зериктириб қўймади, деб бемалол айтиш мумкин. Чунки хонанда ҳар бир қўшиқдан кейин ўз томошабинларига мулозамат кўрсатар, қўлини кўксига қўйиб концертдаги камчиликлар учун узр сўрар, қўлини улар томонга силкитиб руҳлантирарди.
 
Камчилик...

— Хонанданинг концерт дастурини радио, газета, интернет сайтлари орқали ёритиш мақсадида ташриф буюрган матбуот ходимлари, журналистлари тик оёқда концертни томоша қилганлари етмагандек, гоҳ “Истиқлол” санъат саройининг ходималари, гоҳ залдаги махсус қўриқчиларнинг “У ерда эмас, бу ерда туринг, ҳалақит беряпсиз”, деган турткилашларига рўбаро келишди. Концертгача бўлган вақтда ҳам, концерт тугаганидан кейин ҳам санъаткорларнинг ижодини оммага танитишда тер тўкиб меҳнатини аямайдиган журналистларга бўлган бундай “хурмат” кўпчиликни ранжитди.
 
P/S.: Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитованинг галдаги концерт дастури жонли ижрода бўлиб ўтганини инобатга олмаса, бошқа концерт дастурларидан жиддий тафовутлар кўзга ташланмади. Аммо томошабинлар мазза қилиб ҳордиқ чиқаришди. Кимдир ўтирган жойида, кимдир ўрнидан туриб рақс тушаётганини кўриб, тинимсиз олқишлар овозини эшитиб айнан шу хулосага келдик.

[right]Қамариддин ШАЙХОВ тайёрлади,
"Даракчи" газетаси 2-сон 
[/right][right][/right]

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1