1

МИЛЛИЙ ВА ЗАМОНАВИЙ ТАЛҚИНДАГИ ИПАК ЛИБОСЛАР НАМОЙИШ ҚИЛИНДИ

МАДАНИЯТ 01.11.2017, 16:27
МИЛЛИЙ ВА ЗАМОНАВИЙ ТАЛҚИНДАГИ  ИПАК ЛИБОСЛАР НАМОЙИШ ҚИЛИНДИ
Пойтахтимизда «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси табиий ипак матоли миллий либослар намойишини ўтказди. Унда 80 ортиқ давлатдан вакиллар, мутахассислар, ипак етиштирувчилар, қайта ишловчилар, либослар мода ва дизайни соҳаси вакиллари, талаба-ёшлар, мода ихлосмандлари иштирок этди.

Таъкидлаш жоизки, жорий йилда пиллакорларимиз синов тариқасида икки марта ипак қурти уруғи парваришлаб, мўл ҳосил етиштирди. Қарийб 13 минг тонна ипак хом ашёсининг қарийб 50 фоизи тизимдаги ўттиздан зиёд корхонада қайта ишланмоқда. Хомашёнинг кўпайиши, албатта, уни қайта ишлашни ҳам талаб этади. Жорий йилда ип йигирув ва ипак мато ишлаб чиқаришга ихтисослашган қатор лойиҳалар амалга оширилди. Сирдарё, Хоразм, Жиззах, Бухоро вилоятларида барпо этилаётган корхоналар шулар сирасидандир.
Анжуманда тизимдаги корхоналарда ишлаб чиқарилган матолардан тайёрланган кўркам либослар омма эътиборига ҳавола этилди. Намойиш тўрт қисмдан иборат бўлиб, биринчи қисмда моделлар ҳаммабоп, кундалик кўйлакларни, иккинчисида оқшом либослари, учинчи ва тўртинчи қисмда миллий ва замонавий услубда яратилган ранг-баранг либослар тақдим этилди.

Ҳозирги кунда айнан атлас, адрас, шойи, беқасам матоларидан фойдаланаётган дизайнерларимиз талайгина. Шу боис ҳам анжуманда ўзбек модаси, бу нафақат, табиий ипакдан тайёрланган миллий матолардан тикилган либослар, балки, дунё миқёсида урф бўладиган, моданинг энг сўнгги чақириғи талабларига жавоб берадиган кийимлар эканини исботлашга алоҳида эътибор қаратилди. Энг муҳим эса камалакранг хонатлас, кўркам адрас, бахмал, нафис шойи каби миллий матоларимиз қаторига муслим, жакарт кабилар қўшилгани бўлди.

Табиий ипак матоли миллий либослар намойишида Дилафрўз Арипжонова, Елена Милбергер, Николай Нам, Дилором Муҳаммадиева каби ўндан зиёд иқтидор эгалари ўзларининг замонавий ва энг сўнгги жаҳон андозаларидаги муаллифлик тўпламлари билан иштирок этди. Уларнинг либослари ёрқинлиги ва нозик услуби билан кўпчиликни эътиборини тортди.

Тадбир давомида хорижлик мутахассислар ўзбек дизайнерлари намойиш этган либослар юксак дид ва маҳорат билан тайёрланганини эътироф этди.

Шунингдек, «Буюк ипак йўли» тарихига бағишланган театрлаштирилган саҳна кўриши ҳам намойиш этилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1