1

Тошкентда яхмалак бўлиб ётган ҳудудлар умуҳашар йўли билан тозаланади

ЖАМИЯТ 14.02.2014, 12:50
Тошкентда яхмалак бўлиб ётган ҳудудлар умуҳашар йўли билан тозаланади
Феврал ўлкамиз учун ноодатий тарзда совуқ келди. Ҳароратнинг кескин пасайиб кетиши, катта миқдорда бўлиб ўтган ёғингарчиликлар, шак-шубҳасиз, пойтахтнинг хизмат кўрсатувчи ташкилотлари, ҳокимликлар олдига қатор кутилмаган муаммоларни ҳам келтириб чиқарди. 

Газ ва электр таъминотидаги эҳтиёжнинг бир неча баробар ортиб кетиши, йўлларнинг музлаши ва ҳоказо масалалар албатта бу хизматларнинг узлуксиз ва катта масъулият билан ишлашига олиб келди. Айни кунларда об-ҳаво ҳароратида бироз енгиллик юзага келгандек. Аммо Тошкентнинг кўплаб кўчалари, айниқса офтоб тушмайдиган жойларда ҳали яхмалак бўлиб ётган ҳудудлар етарли. 

Мана шу ҳолатдан келиб чиқиб шаҳар ҳокимнинг фармойиши эълон қилиниб 15-16 феврал кунлари умумшаҳар шанбалигини ташкил этишга қарор қилинди, дея [url=http://toshkent.uz/uz/news/inside/8156]хабар беради Тошкент шаҳар ҳокмияти матбуот хизмати.

Фармойишга кўра, пойтахтдаги ўрганиб чиқилган 63 та кўчага алоҳида эътибор қаратилган ҳолда йўллардаги муз қоплаган жойларни, шунингдек,  ҳали олиб кетишга улгурилмаган қор уюмларини олиб чиқиш, йўлларда қорнинг тезроқ эриши учун туз-қум аралашмаси сепиш ишларини амалга ошириш вазифаси юклатилмоқда. Фармойишда шаҳардаги савдо, маиший хизмат кўрсатиш ва умумий овқатланиш шохобчалари атроф-ҳудудларини, бозорларнинг кириш қисмларини қордан тозалаш ишларини ташкил этиш ҳам белгиланган. Қор уюмлари ва чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш учун қўшимча транспорт воситалари жалб этилиб, бу иш тизимли равишда ташкил этилади.

Ҳашарда мулкчилик шаклидан қатъий назар, барча корхона ва ташкилотларнинг фаол иштироки кўзда тутилган. Тадбирни юқори савияда ташкил этишга туман ҳокимлари ҳамда маҳаллалар раисларига масъулият юкланган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1