АсосийDunyo

ҚИРҒИЗИСТОНДАГИ МУДҲИШ ЙТҲ: 8 КИШИ ҲАЁТДАН КЎЗ ЮМДИ

'ҚИРҒИЗИСТОНДАГИ МУДҲИШ ЙТҲ: 8 КИШИ ҲАЁТДАН КЎЗ ЮМДИ'ning rasmi

ҚИРҒИЗИСТОНДАГИ МУДҲИШ ЙТҲ: 8 КИШИ ҲАЁТДАН КЎЗ ЮМДИ

Автоҳалокатдан сўнг воқеа жойида ёнғин юзага келган... Қирғизистоннинг Бишкек–Ўш трассасида мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Жалолобод вилоятининг Тошкўмир шаҳрида юз берган тўқнашув оқибатида 8 киши ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда qalampir.uz сайти маълум қилди.

Хабарларга кўра, Honda Stepwagon ва газ ташиб кетаётган MAN русумли юк машинаси “юзма-юз” тўқнашган. Оқибатда 4 нафар эркак, 3 нафар аёл ва 1 нафар бир ярим яшар гўдак ҳалок бўлган.

Автоҳалокатдан сўнг воқеа жойида ёнғин юзага келган. Қутқарувчилар оловни бартараф этишган.

Қурбонларнинг барчаси Қирғизистон фуқаролари эканлиги айтилмоқда.

    Бошқа янгиликлар