1

Тоир Қўзиев “Сато”ни тарк этди(ми)?

ШОУ-БИЗНЕС 15.02.2014, 14:13
Тоир Қўзиев “Сато”ни тарк этди(ми)?
 Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тоир Қўзиев бошчилигидаги “Сато” гуруҳи бир неча йиллар давомида миллий мумтоз мусиқамизнинг нодир дурдоналарини тингловчилар ёдига солишга катта ҳисса қўшибкелди...

Куни кеча эса “Гуруҳ ажралибди”, деган хабар тарқалди. Эшитишимизча, гуруҳ вакиллари Ўткир Қодиров ва Бахтиёр Қобилов “Сато”ни тарк этишган. Ёдингизда бўлса, Бахтиёр Қобилов аввал “Нола” гуруҳида ҳам ижод қилганди. Айни мазкур масала юзасидан Ўткир Қодировга мурожаат қилдик. — Тарқалганган гап-сўзлар қисман ҳақиқатга яқин. Лекин биз эмас, Тоир Қўзиев “Сато” гуруҳини тарк этди. Мен ва Бахтиёр Қобилов ҳали ҳам “Сато” гуруҳидамиз, аммо бу масала ҳали охиригача ечимини топмади, – дейди созанда.

Гуруҳ яккахони Тоир Қўзиев айни дамда Германия сафарида бўлгани сабаб, тарқалган гап-сўзларга муносабатини била олмадик. Балки Тоир Қўзиев 18 февраль куни мамлакатимизга қайтиб келгач, ҳаммаси ойдинлашар...

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1