1

Жуманиёзова таваллуд кунини ҳамкасблари даврасида нишонлади! (ФОТОРЕПОРТАЖ)

ШОУ-БИЗНЕС 15.02.2014, 17:21
Жуманиёзова таваллуд кунини ҳамкасблари даврасида нишонлади! (ФОТОРЕПОРТАЖ)
«Ниҳол» мукофоти совриндори Феруза Жуманиёзованинг «Занг-занги» қўшиғини тинглаб, беихтиёр унга қарсак уриб ракс тушмаган киши камдан кам топилади.

Санъат осмонида бирдан порлаб, сўнг оила қургани сабаб анча вақт танаффус қилган Жуманиёзова ўтган йилдан бошлаб бироз кўриниш беришни бошлаган эди. Кеча 14 феврал куни Феруза Жуманиёзова таваллуд айёми муносабати билан санъат вакиллари, дўстлари ва яқинларини бир дастурхон атрофига жамлади. "Ўзбекистон" меҳмонхонасида бўлиб ўтган кечада Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Учқун Тиллаев, Дилноза Исмияминова, хонандалар Ботир Қодиров, Фарҳод Саидов, Асилбек Негматов, Манзура, Муниса Ризаева, Нилуфар Усмонова ва бошка кўплаб ўзбек шоу бизнесининг таниқли вакиллари меҳмон бўлишди. «Ҳам оилада, ҳам санъатга бахтини топган санъаткор». Бу таърифни Ферузани қутлаб келган меҳмонларнинг барчасидан эшитиш мумкин эди. Биз ҳам хонандани таваллуд куни билан «Даракчи» газетаси ва сайти таҳририяти ходимлари номидан чин кўнгилдан қутлаб, ҳам ижодда, ҳам оилада улкан БАХТ тилаб қоламиз. 

















Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1