1

Озодбек Назарбеков концертида деярли барча қўшиқлар жонли ижрода бўлишини маълум қилди

ШОУ-БИЗНЕС 17.02.2014, 11:09
Озодбек Назарбеков концертида деярли барча қўшиқлар жонли ижрода бўлишини маълум қилди
Бугунги кун томошабинлари чиндан ҳам талабчан. Концерт кўргани борар экан, шунчаки севимли хонандаси билан дийдор кўришиб, қўшиқ тинглаб қайтишни истамайди. Балки қўшиққа монанд рақсларни томоша қилиб яйрашни, кутилмаган саҳна безакларидан лол қолиб, концертни узоқ эслаб юришни ҳоҳлайди.

Айни шу сабабдан ижодкорлар йилдан-йилга концерт дастурларини бойитишга ҳаракат қилишмоқда, дея [url=http://ozodbek.uz/]хабар беради санъаткорнинг расмий сайти. Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбековнинг ўтган йилги концерти ҳам ранго-ранг қўшиқлари, ажойиб ижро, шунингдек саҳнага ўрнатилган экранлар ва умуман бутун дастурда уйғунлик мавжуд бўлгани билан ёдда қолган. Озодбек Назарбеков эришилганларда тўхтаб қолмасдан, бу йилги концерти олдингилариданда эсда қоларли бўлишига интилмоқда. Концерт дастурига киритилган ва ўз ишинниг усталари томонидан тайёрланаётган шоу муҳлисларга ёқимли совға бўлишини маълум қилди.

"Лекин, албатта бу асосийси эмас, - дейди Озодбек Назарбеков, - аҳир барибир концертга чипта олишдан асосий мақсад - ҳордиқ чиқариш, юракка ўрнашган қўшиқларни тинглаб, завқланиш. Шунинг учун ҳам биз ҳар йилгидек концерт дастури учун қўшиқ танлашга алоҳида эътибор билан ёндашяпмиз”.

Ҳозирда хонанданинг [url=http://ozodbek.uz/]сайтида қўшиқлар учун овоз бериш жараёни йўлга қўйилган.

Маълум бўлишича, Озодбек Назарбеков концертда мухлислар учун қадрдон бўлиб қолган қўшиқлардан ташқари, кўплаб янги тароналарни ҳам ижро этиш ниятида. Айнан ижро этиш. Зеро, концертда деярли барча қўшиқлар жонли ижрода мухлислар эътиборига ҳавола этилади. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1