1

“Коммуналчи” ниқобида кексалар жонига қасд қилган жиноятчилар устидан тергов ишлари якунланди

ЖАМИЯТ 17.02.2014, 15:41
“Коммуналчи” ниқобида кексалар жонига қасд қилган жиноятчилар устидан тергов ишлари якунланди
Бош прокуратуранинг жиноятларни тергов қилиш бошқармаси томонидан кекса ёшдаги ёлғиз яшовчи фуқароларга нисбатан содир этилган қотиллик ва босқинчилик ҳолатлари бўйича қўзғатилган жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ишлари якунланди.

Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати [url=http://genprok.gov.uz/index.php?option=com_content&view=article&id=615%3A-lr-&catid=36%3A2012-04-16-08-07-28&lang=oz]хабар беради. Тергов давомида, уюшган жиноий гуруҳ аъзолари Ж.Қосимов ва Н.Уразова ўзларини коммунал, тиббиёт ёхуд ижтимоий таъминот хизматлари ходимлари сифатида таништириб, кекса ёшдаги фуқароларнинг ишонувчанлигидан фойдаланиб, хонадонларига тўсиқсиз кириб, уларга нисбатан қотиллик, босқинчилик ва бошқа оғир турдаги жиноятларни қасддан содир этганлиги аниқланди. 

Бош прокуратура ва ички ишлар идораларининг ходимларидан иборат таркибдаги тергов-тезкор гуруҳи томонидан кенг қамровли тергов тадбирлари олиб борилди. Ж.Қосимов ва Н.Уразова яшаш жойида тинтувлар ўтказилиб, жиноятчилар томонидан жабрланувчилардан ўғирланган ашёвий далиллар топилиб, олиб қўйилган. Шунингдек, айбланувчиларнинг кўрсатмалари ҳодиса содир бўлган жойларда текширилиб, бир қатор судга оид экспертизалар тайинланган ҳамда иш юзасидан ҳақиқатни аниқлашга қаратилган бошқа тергов ҳаракатлари ўтказилди.

Дастлабки тергов жараёнида, мазкур уюшган жиноий гуруҳ томонидан содир этилган барча жиноятлар фош қилиниб, ҳар бир ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айблов эълон қилинди.

Тергов натижасига кўра, жиноят иши айблов хулосаси билан Ўзбекистон Республикаси Олий судига юборилди. 
 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1