19.02.2014 14:24
Ғуломжон Ёқубов Дилдора Ниёзовадан концерт кунларини ўзгартиришни талаб қилдими?
Бу йил хонанда Дилдора Ниёзова Ғуломжон Ёқубовдан аввал отни қамчилаган чоғи. Ниёзова концерт дастурини 1-2 мартда қўядиган бўлди. Маълумотларга қараганда, Ёқубов Ниёзовадан ранжиган ва концерт кунларини ўзгартиришни талаб қилган.
Айни шу масала юзасидан Ғуломжон Ёқубовга қўнғироқ қилганимизда, хонанданинг маъмури тарқалган маълумотлар мутлақо нотўғрилиги, хонанда айни дамда Ҳиндистон сафарида эканини маълум қилди.





