1

Ўзбекистонда учта янги вакцина жорий қилинади

ЖАМИЯТ 21.02.2014, 16:37
Ўзбекистонда учта янги вакцина жорий қилинади
Ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги болалар иммунизация тизимини такомиллаштиришни давом эттириш мақсадида мамлакатимизда янги вакциналарни жорий қилади.

Миллий иммунизация тақвими ротавирус, пневмокок инфекцияси ҳамда HPV-инсон папилломаси вирусига қарши эмдорилар билан тўлдирилади.

Бу йил тиббиёт ходимлари Миллий эмлаш тақвимига асосан профилактик эмлаш ишлари билан 97% аҳолини қамраб олишни режалаштирган. Бу эса мамлакатда инфекциялар бўйича эпидемиологик ҳолатни таъминлашга ёрдам беради, дея [url=http://ut.uz/]хабар беради UT нашри.
 
Бугунги кунда Иммунизация Миллий тақвимига ҳам режали ҳам эпидемиологик кўрсатмаларга асосан амалга ошириладиган эмдорилар киритилган. Режали асосда барча болалар 10 nf инфекцияга қарши эмланади. Эпидемиологик кўрсатмаларга асосан амалга ошириладиган эмлашларга грипп, қутуриш ва сибир язваси каби касалликлар киради.
 
2000 йилдан Иммунизация тақвими уч марта тўлдирилган: унга В геппатитига қарши, ХИБ инфекцияси ва қизилчага қарши режали вакциналар киритилган.

2014 йилда ушбу рўйҳат ротавирус инфекцияси билан тўлдирилади, бу эса болалар ўртасидаги диарея касаллигини 15-20% камайтиришга ёрдам беради. Дарвоқе бундай вакцина Ўрта Осиёда илк бор бизнинг мамлакатимизда амалга оширилади.

Рўйҳат кейинги йиллар ҳам тўлишда давом этади. Хусусан, 2015 йилда пневмокок инфекцияга, 2016 йилда эса HPV – инсон папилломаси вирусига қарши эмдорилар татбиқ этилади.
 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1