1

Япония ҳукумати табиий офатдан жабрланганларга $600 млн тўлайди

ДУНЁ 22.02.2014, 16:45
Япония ҳукумати табиий офатдан жабрланганларга $600 млн тўлайди
Японияда кузатилган совуқ ҳаво ва қорбўронлар оқибатида жабрланганларга тўланадиган суғурта пули рекорд 600 млн АҚШ долларини ташкил қилмоқда. Бу ҳақда ИТАР-ТАСС ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Суғурта тўловлари табиий офат оқибатида  аҳолининг соғлиғи ёки мулкига етган зарарни қоплайди. Маҳаллий суғурта компания мутахассисларнинг айтишича, қор туфайли тўланадиган суғурта пули мамлакат тарихида бу турдаги офатда тўланган  энг катта миқдордагиси бўлади.

Шу йилнинг феврал ойида Японияга келган кучли, совуқ ҳаво 30 кишининг ҳаётига зомин бўлди яна бутун мамлакат бўйлаб 3000 киши турли тан жароҳатлар олишди. Шунингдек, бу табиий офат мамлакатда электр энергияси, ҳаво ва ер траспорти ҳаракатида тўхталишларига сабаб бўлди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1