1

Анжелина Жоли суриялик болалар билан кўришди

ДУНЁ 25.02.2014, 17:21
Анжелина Жоли суриялик болалар билан кўришди
Голлидувнинг машҳур актрисаси Анжелина Жоли Ливан мамлакатига ташриф буюрди.

Актриса бу ерда Суриядан келган қочоқлар билан учрашди.  Жоли уч кун Суриядан келган қочоқларнинг кўпгинаси яшаётган Бека водийсида бўлди. Бу ҳақда The Daily Mail нашри хабар бермоқда. 

Актрисанинг ташрифи БМТнинг қочоқлар бўйича олий бошқармаси комиссари сифатида амалга оширилди. Жолининг ташрифи давомида уни ҳавфсизлик хизмати ходими журналистлар билан мулоқотлардан сақлади.
  
Эслатиб ўтамиз,  актриса ўтган йилнинг ёзида Иорданиядаги суриялик қочоқлар лагерига ташриф буюрган. Ўшанда Жоли дунё мамлакатлари раҳбарларини Суриядаги урушни тўхтатишга чорлаган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1