ЮРИЙ САВЧЕНКО: "САНЪАТ АСАРЛАРИНИ ЯРАТГАН ЭЛ БУ ДУРДОНАЛАРНИ ЎЗ ЮРТИДА САҚЛАШГА ҲАҚЛИ"

МАДАНИЯТ 28.11.2017, 15:43
ЮРИЙ САВЧЕНКО: "САНЪАТ АСАРЛАРИНИ ЯРАТГАН ЭЛ БУ ДУРДОНАЛАРНИ ЎЗ ЮРТИДА САҚЛАШГА ҲАҚЛИ"

“Ўзбекистон маданий мероси” медиа-лойиҳаси ҳақида Украинанинг Ўзбекистондаги элчиси Юрий САВЧЕНКО:

— Лойиҳа жуда ажойиб ташкиллаштирилган. Кўплаб давлатларда ўз маданий бойлигининг рўйхати ҳам йўқ. Кўпгина давлатларда сақланаётган маданий бойликлар ҳатто кўргазмаларга ҳам қўйилмайди. Менимча, санъат асарларини яратган эл бу дурдоналарни ўз юртида сақлашга ҳақли. Асл нусхасини бўлмасада, замонавий технологиялар билан яратилган нусхасини сақлаши лозим.

Ўзбекистон дунёнинг турли бурчакларида сақланаётган ўз маданий бойликлари рўйхатини тузишга киришгани ва ноёб дурдоналардан нусха кўчиришга эриша олганининг ўзи ҳам ўзбек халқи учун катта ютуқ.

Ушбу лойиҳанинг барча ижодкорларини ушбу ютуқлари билан табриклайман Украининг марказий кутубхоналарида ҳам ўзбек миллий бойликлари билан танишиш имконияти яратилгани учун ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Дилфуза Собирова. Фото: Ислом Рўзиев


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1