"МИЛЛИЙ МУСИҚАГА ҚАРАТИЛГАН КАТТА ЭЪТИБОРГА ҲАВАС БИЛАН ҚАРАДИК"

МАДАНИЯТ 29.11.2017, 14:40
"МИЛЛИЙ МУСИҚАГА ҚАРАТИЛГАН КАТТА ЭЪТИБОРГА ҲАВАС БИЛАН ҚАРАДИК"

“Замонлар чорраҳаси: ўтмишнинг буюк мероси-маърифатли келажак пойдевори” халқаро медиа-форуми доирасида “Яккасарой” ресторанида тўкин дастурхон атрофида “Мумтоз мусиқа кечаси” ўтказилди. Унда қатор санъат усталари ўзбек фольклори намуналаридан ижро этишади. Шунингдек, тадбир иштирокчилари ЮНЕСКОнинг оғзаки ва номоддий маданий мероси дурдоналари рўйхатига киритилган миллий ўзбек мумтоз мақомлари намуналаридан ҳам баҳраманд бўлишди. Медиа-форум қатнашчиларининг мазкур “Мумтоз мусиқа кечаси” хусусидаги фикрлари билан қизиқдик...

Роберт Францев, россиялик журналист: 28 ноябрда ўз ишини бошлаган “Замонлар чорраҳаси: ўтмишнинг буюк мероси-маърифатли келажак пойдевори” халқаро медиа-форумидан сўнг барча қатнашчилар “Мумтоз мусиқа кечаси”га таклиф этилди. Очиғи, бу қадар ранг-баранг йўналишга эга дастурдан иборат мазкур “Миллий мусиқа оқшоми” лол қолдирди. Катта экранда ўзбек мусиқа тарихига оид видеолавҳалар ўзбек тилида намойиш қилинди. Бироқ бу дастурдан завқ олишимиз учун ҳалал бермади. Боиси мусиқа “тил”и барча учун бирдек тушунарли. Ўзбек санъаткорларининг жонли ижродаги чиқишларини алоҳида таъкидлашни истардим, барчага бирдек манзур келди.


Саҳнада ёш ижрочилардан то катта авлод вакилларининг куй-қўшиқ ва рақслари ўзига хос кўриниш касб этди.

Миллий мусиқа санъатининг барча йўналишларига бу қадар катта эътибор қаратилиши қувонарли, албатта. Рости ҳавас билан қарадик. Очиғини айтиш керак, кўплаб давлатлар, хусусан Россияда ҳам қадимий мусиқа асбобларидан Ўзбекистондагидек кенг фойдаланиб, уни тарғиб қилинмайди. Шу боис кўплари тарихга айланиб, ёддан чиқиб ҳам кетяпти. Ўзбекистонда миллий мусиқа тарихига хукумат томонидан алоҳида урғу бериб, қўллаб-қувватланишига амин бўлдик.Аслида ҳам шундай бўлиши керак.

Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА. Фотомухбир: Омил ҲАКИМОВ


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1