ЯНГИ ФИЛЬМ: “НАЗИРА”

МАДАНИЯТ 04.12.2017, 16:07
ЯНГИ ФИЛЬМ: “НАЗИРА”


Маҳоратли режиссёр Жаҳонгир Қосимов яқин кунларда кино ихлосмандларини мағзи бутун фильм билан хушнуд қилади. У бир ўзбек аёлининг ҳаёт йўли мисолида ҳаётнинг шавқатсиз синовлари ва жамиятдаги айрим муаммоларни очиб бериш ниятида. Ўн фарзандни тарбиялаган ва фарзандларининг бахт у камоли учун шахсий бизнесини йўлга қўйган Назиранинг фаолияти ҳавас қилгулик эмасди. Бардошли аёл синовларга бўйин эгмай, маҳаллий амалдорлар тимсолидаги коррупциялашган тизимга қарши боришдан ҳам тап тортмайди. Баъзан қоқилади, йиллаб йиққан, болаларининг насибаси саналган мол-мулки талон-тарож бўлади, бизнесини қайтадан бошлайди, саломатлигидан айрилади, аммо ортга чекинмайди. Исми Назира бўлса ҳам, беназир аёл ўлароқ ғалаба қозонади. Режиссёрнинг фильм орқали сизга айтмоқчи бўлган гаплари бисёр.

Эслатиб ўтамиз, фильмда Пўлат Саидқосимов, Шодия Тўхтаева, Муяссар Бердиқулова, Жавоҳир Зокиров, Акбархўжа Расулов каби элимиз ардоғидаги актёр ва актрисалар суратга тушишган. Фильм премьераси декабр ойининг сўнгги кунларида ўтказилиши режалаштирилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1