Эртага, 11 декабрдан эътиборан «Истиқлол» санъат саройи кассаларида машҳур испаниялик тенор Хосе Каррерас ва дирижёр Давид Гименес иштирокида бўлиб ўтадиган концерт учун чипталар сотувга чиқади. Мазкур лойиҳани миллиардер Алишер Усмонов ўзбек халқига янги йил олдидан байрам туҳфаси сифатида тақдим этмоқда.
Классик мусиқа ихлосмандлари 17 декабрь куни «Ўзбекистон» Халқаро форумлар саройига ташриф буюриб, бу ерда Хосе Карераснинг ижодидан баҳраманд бўлишади.
Аввал хабар қилинганидек, шу йил 15 декабрь куни британиялик қўшиқчи Робби Уильямс иштирокида ҳам концерт дастури ташкил этилади.