Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниеванинг инстаграмига жойлаган янги “Пост”и кўпчиликни ҳайрон қолдиргани аниқ. Айни кунларда ҳисоб бўйича ўн бешинчи яккахон дастурига тайёрланаётган хонанданинг фикрларига сиз ҳам эътибор беринг.
“Ҳурматли жонли ижрони “Тушунадиган” инсонлар! Жонли ижро ёки фонограмма ҳақида изоҳ ёзишдан аввал, санъат ҳақида бироз бўлса ҳам тушунчага эга бўлишингиз керак, назаримда. Айниқса, суратларга аноним тарзда изоҳ ёзувчилар, сиз ўзингизни ноўрин гапларингиз билан концертга тайёргарлик кўраётган юзлаб инсонларнинг меҳнатига ҳурматсизлик қилаётганингизни ўйлаб кўрдингизми? Менимча, ҳар нарсада ёмонликни излашдан кўра, ўз ҳаётингизга ва яқинларингизга вақт ажратинг. Ўзингизни севинг ва бахтли бўлишга ҳаракат қилинг…” дейди у, ўз инстаграм саҳифасида.
Шу ўринда мана шу мавзу юзасидан бир маълумотга диққат қаратишингизни сўрардик! ” Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида” ги Қонунида “Ўзбекистон ҳудудидаги концертларда ижро этиладиган қўшиқларда биргина электрон мусиқадан қўлланилса, барча ҳужжат ва рекламаларда “Фонограмма орқали ижро этилади” , деб кўрсатилиши шарт”, деб ёзилган. Шу кунгача, юртимиздаги барча тадбир ва концертларда бу қонунга амал қилиб келиняпти. Айнан Райхон Ганиеванинг яккахон дастурига келсак, биламизки, унинг аксарият қўшиқлари – замонавий ёшларбоп йуналишда. Уларга мусиқий безак беришда албатта компьютер теҳникасидан фойдаланилади. Демак, хонанда ва ташкилотчилар Ўзбекистон Республикасининг қонун доирасида иш қилишяпти. Арзимаган жойда камчилик излаб, танқид килаётган “мухлислар” эса юқоридаги маълумотдан ўзларига керакли хулоса чиқариб олишади, деган умиддамиз!
Хулоса ўрнида эса сиз севган Райҳон ва унинг аҳил ижодий гуруҳи билан февраль ойида ҳақиқий ШОУ дастур тақдим этишга ҳозирлик кўришаётганини алоҳида таъкидлаб ўтмоқчимиз. Унутилмас шоу концерт тафсилотларини кузатиб боринг!
15.12.2017 13:16
РАЙҲОН КОНЦЕРТИ ҲАҚИДАГИ АЙРИМ ЭЪТИРОЗЛАРГА ҚАТЪИЙ ЖАВОБ ҚАЙТАРДИ!






