АсосийDunyo

ТОЖИКИСТОН ҚИЙМАТИ 100 МИЛЛИОН ДОЛЛАРЛИК ТАНК ВА ВЕРТОЛЁТЛАР ОЛДИ

'ТОЖИКИСТОН ҚИЙМАТИ 100 МИЛЛИОН ДОЛЛАРЛИК ТАНК ВА ВЕРТОЛЁТЛАР ОЛДИ'ning rasmi

Россия беғараз асосда Тожикистонга 122 миллион долларлик ҳарбий техника тақдим қилди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

“Етказиб бериладиган қурол-аслаҳа ва ҳарбий техника Тожикистон қуролли кучларининг террорчилик таҳдидини бартараф этиш, тожик-афғон чегарасида ишончли ҳимоя яратишдаги имкониятларини кенгайтириш имконини беради”, деган Россия Мудофаа вазирлиги халқаро ҳарбий ҳамкорлик бош бошқармаси бошлиғи Александр Кшимовский.

Тожикистонлик ҳарбийлар учта Т-72Б1 танки, тўққизта БТР-80, БТР-70 ва БМП-2 машинаси, учта Д-30 гаубицаси ҳамда 23М1 зенит қурилмасини олган. Бундан ташқари, Ми-24 ва Ми-8 вертолётлари, тиббиёт ва топография анжомлари, бронетехника эҳтиёт қисмлари, алоқа воситалари ҳамда ўқотар қуроллар ҳам етказилган.

Маълумотларга кўра, Қирғизистон, Арманистон ва Тожикистон 2011 йилдан бери Россия томонидан энг катта кўмак олган МДҲ мамлакатлари ҳисобланади. Хусусан, 2011-2015 йилларда Қирғизистон 653 миллион долларлик, Арманистон 57,3 миллион долларлик, Тожикистон эса 79,5 миллион долларлик ёрдам олган.

    Бошқа янгиликлар