АсосийDunyo

БИЛЛ ВА МЕЛИНДА ГЕЙТСЛАР ЖАМҒАРМАСИ ФАОЛИЯТИ

'БИЛЛ ВА МЕЛИНДА ГЕЙТСЛАР ЖАМҒАРМАСИ ФАОЛИЯТИ'ning rasmi

Билл ва Мелинда Гейтслар жамғармасининг фаолияти нафақат эзгуликнинг бир кўриниши, балки ҳақиқий бағрикенг инсонийликнинг яққол намунасидир. Билл Гейтс Уоррен Баффет билан ҳамкорликда яратган дастури доирасида ҳаёти давомида ишлаб топган пулининг тенг ярмини хайр-эҳсон учун сарфлашга омма олдида ваъда берди.

2011 йилда у Билл ва Мелинда Гейтс жамғармаси ҳисобига 28 миллиард доллар пул ўтказди. Жамғарма бу пулларни очлик, қашшоқлик каби глобал муаммоларни ҳал этиш, соғлиқни сақлаш, турли вакциналар, тиббиёт ускуналари, дори-дармонлар сотиб олиш учун сарфлайди. Масалан, жамғарма туғма касаллик­ларга чалинган болаларни қўллаб-қувватловчи “Болаларни қутқаринг” ташкилоти ҳисобига 112 миллион доллар, безгакка қарши янги вакцина ишлаб чиқариши учун MVI ташкилотига 456 миллион доллар маблағ ажратди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар