АсосийJamiyat

ТОШКЕНТДА ЯНГИ ЙИЛ БАЙРАМЛАРИ 27 ДЕКАБРДАН БОШЛАНАДИ

'ТОШКЕНТДА ЯНГИ ЙИЛ БАЙРАМЛАРИ 27 ДЕКАБРДАН БОШЛАНАДИ'ning rasmi

Ўзбекистон пойтахтида Янги йил тантаналари 27 декабрдан 8 январгача бўлиб ўтади. Бу ҳақда Gazeta.uzazeta.uz маълум қилди.

12 та масканда Янги йилга бағишланган оммавий маданий тадбирлар учун майдонлар ажратилади. Ўзбекистоннинг бош арчаси Абдулла Қодирий ва Лабзак кўчалари кесишмасидаги янги «Наврўз» истироҳат боғига ўрнатилади.

Анъанага мувофиқ Мустақиллик майдонида, Чилонзор туманидаги Roison Electronics корхонаси қаршисида, Шайхонтоҳур туманидаги Хадра майдони, «Анҳор-Локомотив» истироҳат боғида, Мирзо Улуғбек туманидаги Экопарк ва «Локомотив» боғида, Олмазор туманидаги Абдулла Қодирий боғида, Яшонобод туманидаги «Дўстлик» ва «Ашхобод» боғларида, Сергели туманидаги Greenpark ҳамда Бектемир туманидаги «Қуёшча нури» боғларида Янги йил майдончалари ташкил этилади.

    Бошқа янгиликлар