АсосийDunyo

ДУНЁДАГИ ЭНГ ЙИРИК САМОЛЁТ-АМФИБИЯ ИЛК СИНОВ ПАРВОЗНИ АМАЛГА ОШИРДИ (ВИДЕО)

'ДУНЁДАГИ ЭНГ ЙИРИК САМОЛЁТ-АМФИБИЯ ИЛК СИНОВ ПАРВОЗНИ АМАЛГА ОШИРДИ (ВИДЕО)'ning rasmi

Ёнғинларни ўчиришга мўлжалланган Хитойнинг AG600 самолёт-амфибияси илк синов парвозни муваффақиятли якунлади. Жараён Хитойнинг CCTV канали орқали эфирга узатилди.

Ҳаво кемаси маҳаллий вақт билан 09:38 да Гуандун провинцияси жанубидаги Чжухай шаҳри аэропортидан осмонга кўтарилди. Самолётнинг учиш вақти 64 дақиқа, парвоз баландлиги эса 3 минг километрни ташкил қилди. Парвоз давомида юзага келиши мумкин бўлган носозликларнинг олдини олиш мақсадида амфибияга бортида техник ходимлар бўлган самолётлар ҳамроҳлик қилди.

Маълумот ўрнида, AG600 самолётини йиғиш ўтган йили якунланган эди. У ёнғин ўчоқларини бартараф этиш ва сувда қутқарув ишларини олиб боришга мўлжалланган. Ҳаво кемаси денгизда юк ва йўловчи ташишни мониторинг қилиш, шунингдек фойдали қазилма бойликларини ўрганиш учун қўшимча ускуналар билан жиҳозланиши мумкин.

Узунлиги 39,3 метр, қанотлар орасидаги масофа 38,8 метрни ташкил қиладиган AG600 тўртта турбовинтли двигател билан билан жиҳозланган. Самолёт 20 сонияда 12 тонна сув тўплай олади. Максимал парвоз баландлиги эса 4,5 минг километргача етади.

    Бошқа янгиликлар